13 July 2009
20:52 -
“Набукко” лойиҳаси бўйича мамлакатлараро шартнома имзоланди
Бугун Анқарадаги меҳмонхоналардан бирида ўтказилган тантанали маросимда Туркия, Болгария, Руминия, Венгрия ва Австралия бош вазирлари ҳамда Европа Иттифоқи Комиссиясининг раиси (ЕИнинг бош вазири дейиш мумкин) Кавказ бўйларидан табиий газни Россияни четлаб Европага ташийдиган қувур яратиш ҳақидаги “Набукко” лойиҳаси буйича мамлакатларо шартномани имзоладилар.
Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон мезбон сифатида маросимга раҳбарлик қилди, қисқа нутқида шартнома имзолаш воқеасини “тарихий” деб баҳолади, дейилади Турк оммавиф ахборот воситаларида тарқатилган хабарларда.
Ҳақиқатда, тарихий воқеа бўлди. Россиянинг Европани газ билан таъминлашдаги монополиясига чек кўйиш жараёни амалий фазага кирди. Табиий, бу лойиҳаниг бошқа муҳим томонлари кўп. Улардан бири – Марказий Осий мамлакатларинг Европа билан тўғридан-тўғри газ савдоси олиб бориш имкониятлари. Яъни, фақат Европанинг эмас, Марказий Осиё мамлакатларининг ҳам русларга тўла боғликликдан қутулишлари.