13 July 2009
15:45 -
АҚШ Абдурашид Дўстимни Толибон асирларнинг ўлимига жавобгар қилмоқчи
Афғонистонлик ўзбек генерали Абдурашид Дўстимга қарши жиддий иддаолар ўртага отилаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда хабар берган New York Times газетасига кўра, АҚШнинг янги маъмурияти Абдурашид Дўстимни 2001 йилда унинг қўшинларига асир тушган 1000 Толибон жангарисининг ўлимида жавобгар ҳисобламоқда. Толибон асирлари Қундуздан Шибурғондаги қамоқхонага герметик юк автомобилларида ташилаётганда ўлган эмиш.
Жорж Буш маъмурияти бу ишдан хабардор бўлган, аммо уни сир сақлаган. Обама маъмурияти эса, бу ишни қайтадан очиш ва керакли маълумотлар тўплаш хусусида топшириқ берибди. Обаманинг Давлат Департаменти Абдурашид Дўстимнинг Афғонистон қуролли кучлари Бош штабининг бошлиғи бўлишига ҳам қаршилиқ қилган эмиш.
Эслатиб ўтиш керакки, Абдурашид Дўстим Туркияга биринчи марта 1997 йил май ойида қочишга мажбур бўлган эди. Ўшанда унга хоинлик қилган генерал Абдумаликнинг ёрдамида Толибон узоқ вақтдан бери ўзининг тиши ўтмаётган Абдурашид Дўстимнинг қалъаси Мозори-Шарифни босиб олган ва Абдурашид Дўстим аввал Тошкентга, у ердан Туркияга келган эди. У Анқарага келган кунинг эртаси (26 май 1997 йил) у билан “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ва Жаҳонгир Муҳаммад “Стад” отелида учрашишган.
Айнан ўша куни “Озодлик” радиосида чиқиш қилган ўзбек халқининг хоини, 53-54 лақабли Салой Мадамин Толибоннинг Мозори Шарифни босиб олишини олқишлаган ва Ўзбекистонда ҳам Толибондан ўрнак олиб иш олиб боришга чақирганди.
Эртаси кун шу радиода чиққан Абдураҳим Пўлат Абдурашид Дўстим хоинлик қурбони бўлганини, буёғи Шимолий Афғонистондаги ўзбеклар бунга қандай қарашларига боғлиқ эканини гапирди. Толибон ўрнатган тузумдан норози бўлган ўзбеклар қисқа вақтдан кейин Абдумаликни ҳайдашди, лекин Толибон у ерда ўрнашиб бўлган эди.
Ўша вақтдан бери Абдурашид Дўстимга ўта салбий муносабатда бўлиб келадиган Салой Мадамин кейинчалик юрта ташқарисидаги ҳамма ўзбек лидерларга душманлик кўзи билан қараш одатини чиқарди.
Масалан, 2005 йил Андижон воқеаларидан кейин ўзига Юсуф Расул орқали тожик махфий хизматлари берган қандайдир ҳужжатларни рўкач қилиб, Лондондаги бир конференцияда Андижонда ўзбекларни - Тожикистонда ўзбекларнинг ҳақ-ҳуқуқлари учун курашган ва шу сабабли Тожикистон режими тарафидан қаттиқ босим остига олинган - Маҳмуд Худойбердиевнинг одамлари отган дейишгача борди. Салой Мадамин ва тожикнинг ити Юсуф Расул ҳалигача ўзбек мухолифати ичида бузғунчликик қилиб, қўшни мамлакатнинг махус органларига хизмат қилишни давом эттирмоқдалар.
Бу воқеалар ҳам хоинлик қандай талафотларга йўл очишини кўсатадиган ўрнаклардир. Улардан тўғри хулоса чиқариш, турли хоинликларнинг олдини олиш керак.