13 July 2009
14:50 - Туркия Ташқи ишлар вазири ҳам Хитойлик ҳамкасби билан Уйғуристонни гаплашди
Туркия ташқи ишлари вазири Аҳмад Довутўғли (расмда) Хитойлик ҳамкасби Янг Цзечи билан телефон орқали бир соат 10 минут гаплашди, асосий мавзу - яқинда Урумчида бўлган қонли воқеалар эди, деб хабар беради СNN Turk агентлиги.

Бош вазир Ражаб Тойиб Эрдўғон у воқеаларни уйғурларга қарши қатлиом деб баҳолашига қарамасдан, унинг ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли кескин иборалар ишлатмаган. У икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда уйғурлар дўстлик кўприги ролини ўйнаётганини ҳам гапиб туриб, Хитойнинг ички ишларига Туркия аралашмаслигини, аммо Урумчида бўлган воқеалардан жамоатчилик ҳам ҳукумат ҳам безовта эканлигини айтган.

Хитой вазири Янг Цзечи воқеалар ўрганилаётгани, айбдорлар миллатига қарамасдан жазоланажагини, хитойлар ва уйғурлар тенг ҳақларга эга бўлган инсонлар эканлигини урғулабди.