13 July 2009
13:31 -
Урумчида ярадор бўлганлар сони 1680 деб эълон қилинди, Эрдўғоннинг гаплари уйғурлар тарафидан олқишланди
Хитойларнинг расмий “Синхуа“ агентлиги Урумчидаги тартибсизликларда 1680 киши ярадор бўлганини эълон қилди. Улардан 939 киши касалхоналарда даволанмоқда экан. 216 кишининг аҳволи оғир, 74 кишиники критик деб баҳоланган.
Шинжон-Уйғур автоном ўлкасининг маъмурияти ҳалок бўлганларнинг оилаларига 200 минг юандан ёрдам берилишини билдирилди.
Шуни айтиш керакки, дунё давлатлари, дунё жамоатчилиги Уйғуристондаги воқеалар бўйича Хитой ҳукуматини ортиқча қораламадилар. Энг кескин гапларни Туркия бош вазири Эрдўғон гапирди ва воқеаларни хитойлар тарафидан уйғурларга қарши қатлиом деб баҳолади. Жаҳон Уйғурлар Конгрессининг президенти, “Уйғурлар онаси” Робия Қодир уйғурларни ҳимоя қилгани учун Эрдўғонга миннатдорчилик билдирди.