13 July 2009
13:03 -
Қирғизистон президенти “Известия” газетасига интервью берди, пичоққа илинадиган бир нарса йўқ
“Известия” газетасининг бугунги сонида Қирғизистон президенти билан ўтказилган интервью эълон қилинди. Совет замони типидаги савол жавоблар ичида пичоққа илинадиган биронта гап ёки фикр йўқ. Ваҳолангки, Қирғизистон катта муаммолар ичида, улар тилга олинмайди ҳисоб. Тилга олинган муаммолар хусусида эса, ҳамма нарсани ҳал этаяпмиз, ҳал этилади, деган маънода баландпарвоз гаплар айтилган.
Табиий, мамлакат иқтисодида муаммолар борлиги, терроризм реал хавф-хатар туғдираётганига бутунлай кўз бмиб бўлмасди, аммо муаммоларга чуқур кирилмаган. Дунёдаги иқтисодий инқироз Қирғизистонга қандай таъсир қилди, деган саволга жавоб ҳақиқатга яқин кўринади: Қирғизистон дунё иқтисодига жуда оз интеграция қилинган, шу сабабли таъсир ҳам оз. Аммо, инқироз узоқ чўзилса унинг таъсири Қирғизистонга келиши ҳақида ҳам ҳеч нарса дейилмаган.
Унинг рангли инқилоблар ҳақидаги саволга жавоблари демагогияга шунчалик ўралганки, бир нарса тушуниш ҳам қийин.
“Известия” мухбирининг тўғридан-тўғри “Манасдаги база бекитилди, аммо моҳиятан ҳеч нарса ўзгармадику?” маънодаги саволига ҳам олди-қочди гаплар билан жавоб берилган.