13 July 2009
11:15 -
“Марказий Осиё – Хитой” газқувурининг биринчи линиясида қувурларни туташтириш ишлари тамомланди
Олмаотадан 40 км узоқликда сўнгги қувурларни туташтириш ишлари тантаналар билан 10 июлда якунланди, дейилади Синхуа агентлигининг хабарида. Бу маросимда Хитой нефтгаз корпорацияси бош директорининг ўринбосари Ван Дунцзин, “КазМунайгаз” акционерлик жамиятининг президенти К.Кабилдин, Олмаота ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Баталов ва бошқалар қатнашган.
Ван Дунцзин ўз нутқида газқувури 2009 йилнинг охиригача ишга туширилишини айтган. Бу газқувури Қозоғистон ва Хитой тарафидан стратегик ҳамкорлик мисоли сифатида кўрилмоқда.
Дунёда иқтисодий инқироз давом этаётган пайтда бу лойиҳанинг тамомланиши Хитой ва Қозоғистоннинг катта ютуғи, дебди К.Кабилдин ўз навбатида. Маросимда шу каби оташин ва баландпарвоз сўзлар кўп гапирилган.
Бу газқувури Хитой ҳудудида “Ғарб-Шарқ” газқувурининг иккинчи линияси бўлибди. Бу газқувури уч Марказий Осиё мамлакати ҳудудларидан ўтади ва сўнгра Хитойнинг ғарбидан шарқигача боради.