13 July 2009
10:00 - Украинада “Пахтакор-79” командасига ҳайкал ўрнатилади
“Пахтакор” командасининг вакиллари Украинада бўлишди ва 1979 йил 11 августда Днепродзержинск шаҳри яқинда учоқ тушиши натижасида ҳалок бўлган пахтакорчилар хотирасига ҳайкал ўрнатиш хусусида ташкилий ишларни бажаришди, деб хабар беради русларнинг ИА REGNUM Новости агентлиги.

“Пахтакор”нинг Украинага икки вакили келган эди. Булар – ҳалок бўлган команда администратори Мансур Толибжоновнинг укаси Аскар Толибжонов ва команда тренери Тазетдиновнинг беваси Алла Тазетдинова. Улар ҳалокт юз берган жойга энг яқин бўлган Куриловка қишлоғида ҳам бўлганлар.

Қишлоқ яқинидаги ўрмонда ҳали ҳам учоқнинг парчаларини кўриш мумкин экан. Ўша ерда пахтакорчилар учун рамзий қабр ҳам бор, қишлоқ одамлари ундан хабар олиб туришар ва сақлаб келишади.

Пахтакорчиларнинг ҳаммаси Тошкентда Боткинск қабристонига кўмилган, қабр устига ҳайкал ҳам ўрнатилган.