13 July 2009
06:26 -
АҚШ ҳайъати Марказий Осиёда: америкаликларнинг бу минтақада мустаҳкамланиши давом этмоқда
“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат 2002 йилда Хоноободда АҚШ ҳавобазаси яратилиши муносабати билан “Свобода” радиосига берган интервьюсида “АҚШ энди ҳеч қачон Марказий Осиёдан кетмайди, биз ҳам шундай бўлиши тарафдоримиз” деганди. 2005 йилда Ислом Карим америкаликларни Хонободдан ҳайдаб чиқаргандан кейин, жараёнлар бошқача кетишга бошлади, деб ўйлаган одамлар бўлган бўлиши мумкин. Руслар-ку шапкларини осмонга отишга ҳам бошладилар. Лекин, охир-оқибат ҳамма нарса яна “Бирлик” лидери башорат қилгандек бўлди.
Россия ва унинг қўғрчоғи Ислом Каримнинг ҳамма ўйинларига қарамасдан АҚШнинг бу минтақада мустаҳкамланиши давом этмоқда. Бишкекдаги Манас аэропорти бир оз ўзгарган шартлар остида бўлса ҳам америкаликлар қўлида қолди. Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўз ҳудудларидан АҚШнинг ҳарбий бўлмаган юкларини ўтказишга рухсат бердилар. Обаманинг Москвага қилган ташрифи кунлари руслар АҚШнинг ҳарбий юкларини ҳам ўз ҳудудларидан ташишга рози бўлдилар.
Кеча АҚШ Давлат Котибининг ўринбосари (тўғрироғи, Давлат Департаменти бошқармаларидан бирининг раҳбари сифатдаги Давлат Котибининг ўринбосари) Уилям Бернс Туркманистонда бўлган пайтда, бу мамлакатнинг президенти Қурбонгули Бердимуҳамедов ўз мамлакати ҳудудидан АҚШнинг ноҳарбий юкларини ташишга ва АҚШ учоқларининг Ашхобод аэропортига ёқилғи олиш учун қўнишига рухсат берилажагини яна бир марта тасдиқлади.
АҚШ учоқларининг Туркиядан Гуржистон ва Озарбайжон орқали Афғонистонга учиши учун энг қисқа маршрут Ашхобод орқали ўтиши ҳисобга олинса, Туркманистоннинг бу қарори қанчалик муҳим эканлигини тушуниш мумкин.
Маълумки, Уилям Бернс кеча Тошкентга келди ва бир гуруҳ демократлар билан учрашди. Бугун АҚШлик меҳмонни президент Ислом Карим ва бошқа расмийлар қабул қилса керак. Бу ерда ҳам америкаликларнинг мавқеини мутаҳкамлайдиган гаплар бўлиши аниқ.
Хуллас, АҚШнинг Марказий Осиёдаги позицияси мустаҳкамланиб бормоқда. Икки диктатура (Хитой ва Россия) ўртасида қолган бу минтақада АҚШнинг борлигигина демократиянинг келажагини кафолатлаши мумкинлигини ҳамма тушунса керак.