13 July 2009
05:17 -
Мирза Холмедов ва Эркин Комиловдек машҳурлар ўз пулини ололмаса, бошқалар нима қилсин?
11 июль куни Ўзбекистон телевидениясининг NNT каналида кўрсатилган эшиттиришда бир қатор машҳур артист ва хонандалар билан бирга Мирзабек Холмедов ва Эркин Комилов ҳам қатнашишди.
Мирза Холмедов “Улфатлар” номли фильмда қатнашгани, ҳозир унинг иккинчи серияси ҳам кўрсатувга тайёр бўлгани, иккинчи серияда Эркин Комилов билан бирга ўйнаганини гапирар экан, ҳалигача биринчи серия учун артистларга бир тийин пул тўланмаганини гапириб қолди. Шунда Эркин Комиловнинг “Мирза укам, сен биричи серия учун пул олмаганингни гапираяпсан, уни эсдан чиқар, иккинчи серия учун хам пулини олмайсан” дейиши ўзбек телевидениеси учун одамни шокка соладиган воқеа бўлди.
Турли соҳаларда ишлайдиган одамлар ойлаб маошларини ололмасликлари Ўзбекистон учун оддий ҳолга айланган. Куни кечаги хабарларимиздан бирида Наманганда футболчилар ойликларини олишолмаётгани айтилганди. Энди маълум бўлишича, бу нарса артистларга ҳам етиб борган экан.
Артистларга пул тўлаш муаммоси бу икки машҳур хонанда томонидан телевидение оркали очиқ айтилгани, Ўзбекистонда шоу-бизнес бошқарувчиларидан (улардан бири - Гулнора Карим) норозилик қанчалик кучайганини кўрсатади.
Артистларимизку телеэкранда чиқиш имкониятидан фойдаланиб ўз дардларини айтиб олдилар, қани энди ўзбек халқи ҳам ўз ичидагини шундай очиқ айтиш имкониятига эга бўлса!
Эслатиб ўтамиз, “Улфатлар” оилавий комедия бўлиб, ундаги ролларни Мурод Ражабов, Эркин Комилов, Мирзабек Холмедов, Муҳаммадисо Абдуллхаиров, Дилфуза Исмоилова, Нодира Қодировалар ижро этишган. Фильмнинг режиссери Мурод Ражабов, оператор Нажмиддин Ғуломов, сценарий муаллифлари Мурод Ражабов, Шуҳрат Қаххор. Унинг биринчи серияси “Parvoz sinema” студиясида 2005 йилда олинган.