13 July 2009
02:09 -
Тожик мухолифати лидерларидан бирининг кеча ҳибсга олингани, бугун ўлгани хабар қилинди
Тожикистоннинг собиқ Фавқулодда ҳолатлар вазири генерал-лейтенент Мирзо Зиёев кеча, шанба куни Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик комитетининг биргаликда ўтказган махсус операцияси вақтида ўлдирилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги расмий хабар тарқатди.
Кеча эса, ҳукуматга қарши қуролли гуруҳга қўшилиб кетганлиги иддао қилинаётган бу собиқ вазир қамоққа олингани билдирилганди.
Вазирлик тарқатган хабарда айтилишича, кеча Н.Азизов раҳбарлигидаги қуролли бир гуруҳ Тавилдара туманидаги Ахба қишлоғида биргаликда махсус операция ўтказаётган Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик комитетининг кучларига ҳужум қилибди. Натижада, Мирзо Зиёев ўлган, ҳукумат кучларидан бир неча киши ярадор бўлган.
Бу хусусда чалкашли хабарлар тарқатилаётганини ҳам айтиш керак. Яна бошқа бир версия бўйича, 10 июлда ҳукумат кучлари Мирзо Зиёевни бир гуруҳ одамлари билан қўлга олишган. У гўёки ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга сўз бериб, қурол-яроғ бекитилган жойни кўрсатишга ҳам рози бўлган. Ўша ерга кетилаётганда, уларга Н.Азизовнинг гуруҳи ҳужум қилган ва айнан Мирзо Зиёев ҳалок бўлган. Хуллас, бу – содда одамларга мўлжалланган версия эканлиги аниқ.
Маълумки, Мирзо Зиёев 1992-97 йиллари қуролли мухолифатнинг дала командирларидан бири эди. Кейин ҳукумат билан тинчлик шартномаси имзолангач, Мирзо Зиёев мухолифатнинг 30 фоизлик квотаси бўйича Фавқулодда ҳолатлар вазири этиб тайинланган ва 2006 йилда сабаби кўрсатилмасдан истеъфога жўнатилган эди.