13 July 2009
01:43 -
Наманган футболчилари ҳам маошларини ололмаяптилар
Баъзи карчалонлар бразилиялик футбол юлдузи Ривалдонинг ёки Скааринининг “Бунёдкор” жамоасига келишини - Ўзбекистон бошқа соҳаларда каби футболда ҳам ривожланаётганининг исботи деб кўрсатишга уринмокдалар. Лекин ҳукумат эътибор бермаётган бошқа жамоаларнинг аҳволига маймунлар йиғламокда.
Масалан, Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўйинчилари 5 ойдан бери ойлик маош олмайдилар. Ютган ўйинлари учун ваъда қилинган мукофот пулларидан ҳам дарак йўқлигини гапириб ўтирмаса ҳам бўлар.
Футбол жамоалари хусусийлаштирилмагани оқибатида жамоалар ҳокимиятларга боғланиб қолганлар. Ҳокимларнинг эса милионлаб одамларни қизиқтирадиган футбол билан ишлари йўқ. Вазирлар маҳкамасининг футболни ривожлантириш ҳақидаги 3 та қарори, ҳокимларни қўйиб туринг, юқоридагиларнинг ҳам ёдидан чиққанга ўхшайди.