22 April 2020
18:31 -
Соғлиқни Cақлаш Вазирлиги коронавирус касаллиги туфайли 7-чи одам оламдан ўтганини билдирди

Мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди, дейилади Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Шу билан мамлакатимизда коронавирус қурбонлари сони 7 нафарга етди, бундай ҳолатларнинг 3таси Наманган вилоятида қайд этилган. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги шифохоналарда 3 нафар, Фарғонада бир нафар бемор коронавирус натижасида оламдан ўтган эди.