22 April 2020
14:14 -
Россияда ҳалок бўлган 17 нафар фуқаронинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди, уларнинг бирортаси ҳам коронавирус инфекциясига чалинмаган экан

Ҳалок бўлганларнинг жасади Россия-Қозоғистон-Ўзбекистон йўналиши бўйича автомобиль транспортида олиб келинибди. Бу ҳақда тарқатилган хабарларда “Фуқароларнинг жасадлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги ҳамда Божхона Қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда чегара постидан олиб ўтилиб, яшаш манзиллари бўйича жўнатилди”, - дейилибди.
Аммо, Россияга бу ҳақда қандайдир эътироз билдирилгани ёки билдирилмагани мутлақо тилга олинмаган.