13 July 2009
01:25 - Афғонистонда бомба портлаши натижасида НАТОнинг 4 ҳарбийси ҳалок бўлди
Йўл четига қўйилган фугаснинг портлатилиши натижасида НАТО байроғи остида Афғонистонда террорга қарши урушда қатанашаётган халқаро ҳарбий кучларнинг 4 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда НАТОнинг расмий вакили маълумот берган. Бундан ташқари, июнь ойидаги шундай портлашлардан бирида ярадор бўлган бир аскар ҳам ўлган.

Маълумки, ўтган ҳафта АҚШнинг денгиз пиёдачилари ва Буюкбритания бошчилигидаги НАТО қўшинлари Афғонистоннинг жанубида Толибон кучларига қарши катта ҳужум бошлашган эди. // Reuters