12 July 2009
02:26 -
Гуржистон парламенти митинглар ўтказиш қоидаларини “қаттиқлаштирди”
“Қаттиқлаштирди” сўзини қўштирноқ ичига олишимиз бежиз эмас. Бунинг учун киритилган ўзгартиришларнинг моҳиятига қараш лозим. Мана ўша янги қоидалар.
Митингларни рўйхати келтирилган давлат муассалари биноларидан 20 метр узоқликда ўтказиш мумкин. Кўчаларни турли конструкциялар ва транспорт восталари билан тўсиш мумкин эмас. Намойишчилар тротуарларга сиғмаган тақдирдагина кўчаларни тўлдириши мумкин.
Кўриниб турибдики, аслида митинглар ўтказиш қоидалари қаттиқлаштирилмаган, улар тартибга солинган. Гуржистон мухолифати эса, бу ўзгаришларни демократияга қарши деб баҳолаб, парламент мажлисини байкот қилибди. Бундай “мухолифатчилар” қўштироқ ичида айтиладиган мухолифатчилардир. Қаранг, уларга кўра, минтингни бинодан 20 метр нарига суриш ҳам антидемкратия.
Бир қатор мамлакатларнинг диктатор президентлари бу воқеалар устидан мазза қилиб кулишса керак. Чунки, улар бунақа майда-чуйда ўзгартиришлар қилиб ўтирмайдилар. Митингга чиққанларни Андижонда бўлгани каби автоматлар билан ўққа тутиш имкони бор экан, қоидаларнинг нима кераги бор уларга.