12 July 2009
02:12 -
Журналист Кушодбек Усмоновнинг жазо муддати битди, лекин у озодликка чиққани йўқ
Бугун безорилик ва ҳақорат қилишда айбланиб, ярим йилга озодликдан маҳрум этилган асакалик кекса журналист Кушодбек Усмоновнинг жазо муддати битди. Лекин у Андижон турмасидан озод қилингани йўқ. Ҳатто турма маъмурияти бу борада унинг рафиқаси Насиба Абдуллаева ҳамда адвокатига изоҳ ҳам бермади. Уларнинг таъкидича, озод қилиш учун Усмоновнинг ҳужжатлари ҳали тайёр эмасмиш.