09 April 2020
00:46 -
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 546 бўлибди

Ўзбекистонда дастлабки бемор 15 март куни аниқланган эди. Апрель ойида беморлар сони сезиларли даражада кўпая бошлади, жами 546 ҳолатнинг ярмидан кўпи – 320таси сўнгги беш кун ичида аниқлангани ҳам алоҳида урғуланган.
Маълумки, бу вазирлик шу кунгача беморларнинг 30 нафари соғайгани, 3 киши оламдан ўтганини ҳам айтиб келмоқда.
Бу рақамларга кўпчилик ишонмайди, аммо нима ҳам қилардик, уларни кузатиб боришдан бошқа иложимиз йўқ.