08 April 2020
22:25 -
Тошкент вилоятидаги тўртта шаҳарда карантин тартиблари кучайтирилади

«Фуқароларнинг ушбу шаҳарларга кириши ва чиқиши чекланади. Фавқулодда ҳолатлар ҳамда юк автомобиллари бундан мустасно.
Вазиятдан келиб чиқиб, ушбу ҳудудларга ёндош туманларда озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилмоқда», - дейилади хабарномада.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда 12 та вилоятнинг маъмурий маркази бўлган шаҳарларда карантин талаблари кучайтирилиб, шаҳарларга кириш ва чиқиш чекланган эди. // Kun.uz