30 September 2019
18:25 -
Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти Адлия Вазирига 2-чи хатини йўллади ва сиёсий партиялар ҳақидаги қонунга ўзгаришлар киритиш учун амалда иш бошлашни талаб қилди
“Эзгулик” Жамиятининг раиси Абдураҳмон Ташанов шу йил 31 майда Адлия Вазири Русланбек Давлетовга ҳам хат йўллагани ва Россия каби давлатларнинг тажрибасига асосланиб, сиёсий партияни рўйхатдан ўтказиш учун ҳозир Ўзбекистонда талаб қилинаётгандек 20 минг аъзо тўплаш мумкин эмаслигини, демак, бу рақам кескин туширилиши кераклигини айтиш билан бир қаторда, Адлия Вазирлигини шу йўналишда амалий ишлар қилишга чақирган эди.
Аммо, ўша хатга вазир эмас, вазирликнинг бошқармаларидан бирининг раҳбаридан жавоб келган ва у жавобда умумий шаклда “Эзгулик”нинг бу таклифи кўриб чиқилиши айтилган эди.
Мана, ойлар ўтди, аммо на вазирлик, на давлатнинг бошқа органлари, жумладан, Президент Шавкат Мирзиё, ҳеч нарса қилганлари йўқ ва қилмоқчи эканлари ҳам кўринмаяпти. Ваҳолангки, мавжуд қўғирчоқ партиялар иштирокида 2019 йил 22 декабрда парламент сайловлари бўлиши эълон қилинди.
Абдураҳмон Ташанов шуларни ҳисобга олиб, Ўзбекистоннинг сиёсий партиялар ҳақидаги қонунининг 6-чи моддасига ўзгартириш киритиш ва партияни рўйхатдан ўтказиш учун 20 минг эмас, масалан, Россиядаги каби 500 аъзо бўлиши етарли эканлигини қонунлаштириш йўлида иш бошлашни, бу масалани Олий Мажлисга олиб чиқишни қайтадан талаб қилди.
Ҳамма “Бирлик” фаолларини ва сайтимизнинг ҳамма ўқувчиларини Адлия Вазири Русланбек Давлетовга мурожаат қилиб, шу йўналишда тезроқ иш бошлашни талаб қилишга чақирамиз. Акс ҳолда, халқни майдонларга чақиришдан, Русланбек Давлетов кабиларни жавобгарликка тортишдан бошқа йўл қолмайди.
Расмда – “Эзгулик” Жамиятининг Адлия Вазирига бугун йўллаган хати.