30 September 2019
16:57 -
Масхарабозлик ва шармандалик: Шавкат Мирзиё яқинда Фарғона вилояти ҳокимини сансираб, халқдан узр сўрашга мажбурлаганди, энди Сенат комиссияси уни огоҳлантирибди

Масхарабозлик ва шармандалик бутун Ўзбекистонни ўраб олганини Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Регламент ва Одоб Комиссияси йиғилиши яна бир марта намойиш қилди. Бу йиғилишда яна ўша Фарғона вилояти ҳокими, кадда-Сенатор Шуҳрат Ғанининг ижтимоий тармоқларда тарқалган нутқи салбий эътирозларга сабаб бўлгани муҳокама қилинди.
Кадда-Сенатор Шуҳрат Ғани бунга қуйидагича изоҳ берибди: – Ижтимоий тармоқларда тўғри муҳокама бўлган, айбимни тан оламан. Ота-онам, опа-сингилларим, фарзандларим ҳам миллий либосда кийинади. Ўша мажлисда қуюшқондан чиқиб кетганман. Имконият берсангиз, хулоса чиқариб, меҳнат қиламан. Ҳар қандай жазога лойиқман.
Масхараболикка қаранг, 2 ой ичида 2-чи марта кадда-Сенатор Шуҳрат Ғани ҳар қандай жазога лойиқлигини айтмоқда. Аммо, уни лавозимидан улоқтириш кераклигини ҳеч ким тилга ҳам олмаяпти. Сенат комиссияси Шуҳрат Ғанига қатъий огоҳлантириш ва 3 ой синов муддати берибди.
Буни тушуниш мумин, бутун Ўзбекистон масхарабозлик ва шармандалик гирдобида. Олий Мажлиснинг кадда-Сенаторлардан иборат Сенати ҳам.
Бу расм ЎзАнинг сайтидаги хабардан олинган.