24 September 2019
07:32 - Бу йил 21 октябрда ўзбек тили давлат тили деб эълон қилинганига 30 йил тўлади. Буни “Бирлик” қилганини биласизми, қадрли ўқувчиларимиз?

Ҳа, айнан шундай. 1989 йил 21 октябрда ўша пайтдаги парламент – Олий Совет мажлисида ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш ҳақидаги қонун тасдиқланган. Буни ҳозир кўпчилик билади. Аммо, кўпчилик билмайдиган воқеалар ҳам бор.

Ҳамма гап шундаки, “Бирлик” Халқ Ҳаракати 1989 йил 19 март куни Тошкент марказидаги Ленин майдонида (ҳозирги номи – Мустақиллик Майдони) ўзбек миллатининг тарихида биринчи марта оммавий митинг ўтказди. Митингнинг мақсади - ўзбек тилига давлат тили мақоми беришни талаб қилиш эди.

Митинг бошланиб, кириш сўзини “Бирлик” Халқ Ҳаракати Ташаббус Гуруҳининг раиси Абдураҳим Пўлатов тамомлаган пайтларда Ленин майдонининг бир четидаги ҳукумат биносига ўша пайтдаги Олий Совет раиси Мирзаолим Иброҳимов етиб келди ва ўз олдига Абдураҳим Пўлатовни таклиф қилди.

Ўша куни якшанба бўлишига қарамасдан, Мирзаолим Иброҳимов митинг бўлаётган жойга етиб келгани кўрсатдики, митинг ҳокимиятдагиларнинг эс-песини чиқариб юборган. Тўғрироғи, ҳокимиятдагилар митинг бўлишини билишарди, демак, унга ўзларича тайёрланишган.

Мирзаолим Иброҳимов билан Абдураҳим Пўлатовнинг суҳбати қисқа бўлди. Абдураҳим Пўлатов “Бирлик”нинг талабини қисқа қилиб тушунтирди ва Олий Совет иложи борича қисқа вақт ичида ўзбек тилига давлат тили мақоми берувчи қонун чиқариши шартлигини урғулади. Акс ҳолда, бу талаблар секин-аста инқилобий воқеаларга айланиб кетиши муқаррар эканлигини таъкидлади. Хуллас, Мирзаолим Иброҳимов бу мавзуни мамлакат раҳбарияти билан маслаҳатлашиб кўришга ва маслаҳатлар доирасида керакли ишларни қилишга ваъда берди.

Қисқа қилиб айтсак, 19 март Ўзбекистон тарихида МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИ сифатида абадий қоладиган кун бўлди.

Орадан тахминан 10 кунча ўтар-ўтмас, Ўзбекистоннинг асосий газеталарида гўёки ўзбек тилига давлат тили берувчи қонун лойиҳаси эълон қилинди. Агар қонун айнан шу шаклда қабул қилинса, расмиятчилик учун ўзбек тили давлат тили бўлса ҳам, амалда рус тили давлат тили бўлиб қолаверарди.

Шундан кейин, “Бирлик” 2 марта, апрель ва май ойларида Тошкентда катта митинглар ўтказиб, ўз талабларни такрорлади, май ойининг охирида “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг таъсис қурултойи ўтказилди, Абдураҳим Пўлат “Бирлик”нинг раиси этиб сайланди, 10 сентябрь куни Тошкент марказида 100 минг кишилик митинг ўтказиш учун тайёргарликлар бошланди.

Июнь ойида Ўзбекистон бошига Москва тарафидан ўтқазилган тожик аслли Ислом Каримов Муҳаммад Солиҳ тахаллусли хоразмлик ёзувчи Салой Мадаминов раҳбарлигидаги ёзувчилар гуруҳини сотиб олиб, 10 сентябрдаги митингни қолдиришга муваффақ бўлди.

“Бирлик” раҳбариятининг ва сўнгра Марказий Кенгашининг йиғилишларида кўпчилик Салой Мадаминов раҳбарлигидаги хоинларга қарши чиқди. Бундан рағбатланган “Бирлик” 23 сентябрь куни Навоий кўчасида даҳшатли намойиш, 15 октябрь куни Ленин майдонида жуда катта ва 18 октябрь куни “Ўзбекистон” меҳмонхонаси олдида кичкина, аммо даҳшатли митинглар ўтказди.

Буларнинг таъсири остида 21 октябрда Олий Совет ўзбек тилига давлат тили мақоми берувчи қонунни қабул қилишга мажбур бўлди. Унутмайликки, 31 августда Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган бўлса ҳам, амалда СССР яшашни давом эттирмоқда эди. Нима бўлганда ҳам, 21 октябрь ҳам ўзбекнинг т арихида мангу қоладиган кун бўлди.

Мана ўша куннинг 30 йиллигига яқинлашиб келмоқдамиз. Аммо, ҳеч шубҳа йўқки, Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими умуман “Бирлик”ни тилга олмасдан бу кунни байрам қилади ва Ўзбекистон ҳамда ўзбек миллатининг душмани эканлигини тарихга яна бир марта ёзиб қўяди.

“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги ўз имкониятлари доирасида 21 октябрни барибир байрам қиладилар. Чунки, бу - ҳақиқий миллат байрамидир.

Расмда Мирзаолим Иброҳимов билан Абдураҳим Пўлатовнинг 1990-чи йилларда олинган фотосуратларини кўрмоқдасиз.