Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА бугунги ишларини Қонунчилик Палатаси депутати Жамшид Пирматовнинг баландпарвоз гаплар, жимжимадор рақамлар билан тиббиётни ривожлантириб бўлмаслиги ҳақидаги мақоласини эълон қилишдан бошлади. Қисқа мақолада Ўзбекистонда ўзгаришлар бўлаётгани тан олинади, аммо жойларда ўтказилаётган халқ билан учрашувларда, сайловчиларни қийнаётган муаммоларни ўрганишлар мобайнида мазкур соҳада ҳали ҳам қатор муаммолар сақланиб тургани ойдинлашаётгани ва кўплаб камчиликлар мавжудлиги яққол кўзга ташланаётганини тан олиб, бу соҳада ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказишга, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлигидан ўрганиб бўлса керак, чақиради.
Нима ҳам дердик, “Офарин, жаноб Жамшид Пирматов!” деймиз ва ҳаммани Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказиш шартлиги ҳақидаги ҳайқиришларимизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз.
Унутмайликки, фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни, ҳукуматни, оммавий ахборот воситаларини янгилаш, ҳақиқий ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.
Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.
Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.
Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.