23 September 2019
13:56 -
Банкларда долларни сотиш нархи 9500 сўмгача кўтарилди
Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи оммавий ахборот воситалари бугун 23 сентябрда Ўзбекистон банклари бир АҚШ долларини 9 минг 500 сўмдан сотиш ва 9 минг 300 – 9 минг 400 сўмдан сотиб олишни бошлаганларини хабар қилдилар.
Кўриб турибмизки, сўмнинг қиймати оддий банкларда Марказий Банк кўрсатаган курсдан ҳам пастга тушиб кетмоқда. Бу кетишда яқинда 1 АҚШ долларининг нархи 10 минг сўмдан ортади. Бу нарса Ўзбекистон иқтисодиётининг аҳволи ғариблашиб бораётганининг яна бир кўрсатгичидир.
Сўмнинг қиймати Валюта Биржасида ҳам тушиб бормоқда. Биржада бугунги аҳвол ҳақида ҳали хабарлар йўқ, аммо ўтган ҳафтанинг охирги иш куни, яъни 20 сентябрда 1 доллар 9 441 сўмга сотилган экан. Демак, бугун у ерда долларнинг нархи яна ҳам кўпайишини тахмин қилиш мумкин.