21 August 2019
20:17 - Блогер Отабек Нуритдиннинг Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжага кинояли талаблар тўла мурожаати


Ижтимоий тармоқларда блогер Отабек Нуритдиновнинг Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мурожаати эълон қилинди ва муҳокама қилинмоқда. Ҳамма биладики, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев жорийдаги Президент Шавкат Мирзиёнинг қўғирчоғидир. Демак, бу мурожаатга давлат раҳбари ҳам эътибор бериши керак.

Шу мурожаат билан қуйида танишинг.

* * * * *

Отабек Нуритдинов

ЖОХОНГИР ОРТИКХУДЖАЕВГА мурожаат:

Хурматлик деб бошламадим, узур.

Сиздан биргина илтимосим бор. Агар кулингиздан келса монополиянгизни тухтатинг.

Халкимизни кийнашни бас килинг.

Юртбошимиз чегараларни очганди бир вактлар. Шунда Артельни хеч ким олмай куйганди. Тугрида, нега 100 сумлик махсулотни, сизлардан 200 сумга олишим керак? Акфа эшик ромларингизни нархлари хам ута киммат

Камина 12 йиллик тажрибам бор шу сохада. Россияда пластиковые окна сохасида ишлаганман. У ерда жуда куп ишлаб чикарувчилар профиллари бор, Рихау, КБЕ, Монблан, Века ва х.к. Шунинг учун хам у ерда одамлар пластик ойна заказ килдим, ёки алюминь ойна заказ килдим деб гапиришади. Бизда эса факат акфа заказ килдим дейишади.

Тугрида, бундан бошкасини халкимиз билмайди, шунга мажбурмиз. Бунга хам чидаса буларди, агар нархлари булмаганида. Шу йил бахор ойларида пластик ойна заказ килмокчи эдим, 3 каватлик ойнаси билан размери 0.9х1.5. Нархини 2.5 млн дан 3.5 млн гача дейишди. Россия рубли курсига 20 минг рубльдан 28 минг рубльгача буларкан.

Шу пайт сизнинг номингизга яхши бир дуо килдим.

Россияда, москва вилоятида мен стандарт 1.3х1.4 иккала каноти очиладиган 3 каватли ойна ромини 6 минг рубль (750.000 сум) га сотволаман. Унга яна кушимча москитный сеткаси хам бор.

Кандай килиб 5 баробаргача фарк булиши мумкин нархида?

Бирон жойига тилла кушасизларми?

Ёки ишчиларизга уч турт минг доллар ойлик тулайсизми?

Москвада цех ишчилари 500$ дан 2000$ гача ойлик олишади. Майли, буни хам ку’я турайлик. 2017 йили бунча кимматлигига хайрон колиб, халкимга бир хизмат килай деб, нархини арзонлаштиришга бел богламокчи булдим. Москва билан богландим.

6 метрлик ПВХ профиль нархи 120 рубль. Узимиздан суриштирдим. 160 минг, 140 минг мидикин, аник эсимда йук. (Сизларнинг акфа сайтилардан нархини тополмадим) 120 рубль сумга 14 минг сум атрофида. Фаркини курябсизми?

Москвада 14.000 сум, а бизда 140.000 сум. Бунисиям майли, хуллас профилларни олиб келиб, пластик ойна ишлаб чикаришни йулга куймокчи эдим. Таможняга бориб билмокчи булдим. Таможня ходими хисоблаб берди. Ака профильни обкесез килосига 3$ пул тулайсиз деди. Бир профиль тахминан 10 кило келса 30$ тулайманми? Ахир тан нархи 2$ га хам бормайдику?

Хуллас чучварани хом санабман деб, таможнядан чикиб, пластик ойна ишлаб чикаришни хаёлимдан чикарвордим. Таможня хам жаноб Ортикхуджаевга ишларкан деб хаёл суриб колдим. 2018 йил. Москвадан машинамда кайтаётгандим. Хамрох килиб бир ватандошимизни овогандим. Курувчи, бир ярим йилда уйга кайтаётган экан.

Бечора топганига инструментлар йиккан экан, узимизда устачилик килиб тирикчилик уткизаман деб. Узбекистонга келгандик, киритишмади. Кап катта эркак киши, ичига алам тулиб кузидан ёш чикиб кетди.

Юртбошимиздан хафа булаётганди, мен тугирлаб тушунтириб куйдим, жаноб Ортикхуджаев деган яхши инсон бор, шу инсонни Артель заводи бор, сиздакалар перфоратор, шуруповерт, циркулярка ва х.к ларни олиб келаверсаларинг, жаноб Ортикхуджаевни холодильник, телевизор ва х.к. лари сотилмай колади деб. Ома бир сутка чегарада сизни роса дуо килди ушанда.

Халигача уша холатни эслаб ичим огрийди шу бечорага.
Якинда ижтимоий тармокларда чет эллик журналистлар томонидан олинган бир ролик курдим. Унда офшорлар ва улар оркасидан курилаётган Тошкент сити ёритилибди. Улар офшорларни сизга боглабди. Буни курган одам ситиям монополия бубкетибди деган хаёлга боради.

Шу журналист халкиям яхши одамлар эмас, айникса четники. Узимизникилар хам колишмайди. Тошкент ичида юрган давлат ракамларисиз, растаможка килинмаган юк машиналарниям сизга боглашибди.

Бир бечора эски ишлатилган перфораторини обкиролмаса, бутун бир юк машиналарни уткизворган чегарачилардаку айб, бу ноинсоф журналистлар шуниям сизга боглашганини каранг.

Бир мовиниз кун.уз журналистларини боплаб хайдаганди якинда. Прокуратурага берворишигаям сал кобди. Кундуз амакини эртакларидан килиб, чикиб эртак хам айтиб берганини курдик.

Энди бу тухматлари учун хам жавобгарликка тортилармикин деб тургандик. Йук. Бугун бир сносда катнашаётганини курдик. Яхшиям сиз борлигиз бу инсонга. Конун факат кора халк учун деб уйлаши мумкин одамлар.

Лекин сиз бу хакда уйламанг. Мовиниз яхши ишлаябди. Охирги сносдаги видеода хам куриниб турибди, одамларни кандай рози килаётгани. Сизни боризга шукур килаётган булса керак бу мовиниз. Чунки бошкаси булганда алла качон кутига тепган буларди бундай мовинни.

Куп ёзвордим, узур. Анчадан бери шу мурожаатни сизга килмокчи булиб юргандим. Анча енгилладим.

Суз охирида айтмокчиманки, хаммамизни борадиган жойимиз бир, биздан кейин факат яхши амалларимиз колади.

Узимиз билан олиб кета оладиганимиз, факат инсонларни дуолари. // https://www.facebook.com/otabek.nuritdinov