19 August 2019
19:18 -
Шармандалик: Россияга ишлашга борувчилар ичида ўзбеклар 1-чи ўринда, аммо ўқишга борувчилар ичида 3-чимиз

Мана шу рўйхатдаги баъзи рақамлар:
1. Қозоғистондан - 59,3 минг нафар талаба келган
2. Хитойдан 21,2 минг
3. Ўзбекистондан 14 минг
4. Украинадан 13,7 минг
Ҳаммаси бўлиб Россияга 174 мамлакатдан талабалар келибди. Уларнинг ичида Эрон, Ҳиндистон, Жанубий ва Шимолий Корея, Миср, Марокаш, Вьетнам, АҚШ, Буюкбритания, Канада, Белорусия ҳам бор.
Қаранг, аввалги хабарларимизда айтилганидек, Россияга фақат бу йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондан сал кам 1 миллион одам ишлашга борган. Биз биринчи ўриндамиз. Ўқишга борувчилар ичида эса, 3-чи ўриндамиз, биринчи ўриндаги қозоқлардан 4 баравар (!!) орқадамиз. Ваҳолангни, Ўзбекистоннинг аҳолиси Қозоғистонникидан 2 баравар кўп.
Ўзбеклар, кўзингизни очинг, бу ростакам шармандаликдир.