19 August 2019
18:17 - Афғонистонда 17 август куни тўйдаги портлашни Ислом Давлати жангарилари уюштиргани аниқланибди, аммо бу билан “Толибон”нинг обрўси ортадими?
АҚШнинг машҳур Reuters Агентлиги 17 август куни Қобулда тўйда уюштирилган портлаш Ислом Давлати террористларининг иши эканлигини маълум қилибди. Агентлик АҚШ билан “Толибон” муҳим музокаралар олиб боришаётган пайтда Ислом Давлати террористларининг бундай иши музокараларнинг оёғига болта уруш бўлганини урғулаб, “Толибон” билан музокаралар олиб бораётган АҚШлик дипломат Залмай Ҳалилзоднинг қуйидаги сўзларини ҳам келтирибди: “Ислом Давлати устидан ғалаба қозониш учун, авваламбор “Толибон” билан келишиб олиш керак.”

Бизнинг на Reuters Агентлиги ва на Залмай Ҳалилзод билан ҳеч қандай муаммомиз йўқ, дейди “Ҳаракат” мухбири. Аммо, чет эл қўшинлари Афғонистонни тарк этмагунча, Афғонистон ҳукумати билан музокаралар олиб бормаслигини айтаётган “Толибон” билан тинчлик музокаралари олиб боришга катта эътибор бераётганлари жуда қизиқ.

Улар тушунишлари керакки, ҳамма исломий террорист ташкилотларнинг асосий мақсади - ҳамма давлатларни исломий қилишдир. Демак, бу йўналишда ҳеч қандай келишув бўлолмаслигини Ғарб тушунмаётгани – ислом террористларини рағбатланатираётган асосий фактордир.

Шундай экан, авваламбор Ғарбга Ислом динининг Қуръонни хато тафсиридан келиб чиқувчи хатоларини тузатиш кераклигини, Ислом дини дунёвийли/секуляризм принципини қабул қилмагунча, ислом терроризмини йўқ қилиб бўлмаслигини тушунтириш керак.