15 August 2019
14:32 - Шавкат Мирзиёнинг туризм соҳасини ривожлантириш бўйича чиқарган Фармонидан фойда бўладими? Ёки, бу навбатдаги масхарабозликми?
Бугун кечаси Шавкат Мирзиёнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” номли фармони Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари тарафидан ҳеч қандай таҳлилсиз эълон қилинди. Бундай Фармон чиқарилиши фойдали иш бўлиши мумкин. Аммо, бу ҳақда бу соҳанинг мутахассислари фикр билдиришлари керак.

Биз бу ерда Фармоннинг 2 нуқтасига ўқувчиларимизнинг эътиборини қаратмоқчимиз:

- “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ёки “Туризм овули” мақомига эга фуқаролар йиғинлари маҳаллий аҳолисини туристларга сифатли хизмат кўрсатиш бўйича тайёрлаш ва ўқитишни доимий асосда ташкил этсин;

- Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳар 15 кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур Фармоннинг ижроси юзасидан ахборот киритиб борилишини таъминласин.

Қаранг, баъзи ерларда маҳаллий аҳолини туристларга сифатли хизмат кўрсатиш бўйича тайёрлаш ва ўқитиш доимий асосда ташкил этилармиш. Демак, маҳаллий аҳоли туристик соҳанинг хизматчиларига айланадими?

Иккинчидан, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳар 15 кунда Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот берармиш. Нима, ҳар 15 кунда туризм соҳаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладими? Масхарабозлик эмасми?

Хуллас, Шавкат Мирзиёнинг бу Фармони ҳам одатдагидек масхарабозлик руҳидаги ҳужжатга ўхшаб кўринмоқда.