15 August 2019
08:44 - Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида нималар бўлмоқда? Покистон-Ҳиндистон уруши бўладими?
Жамму ва Кашмир Ҳиндистонда аҳолисининг кўпчилиги мусулмон бўлган ягона штатдир. 12,5 миллионли аҳолининг 67 фоизи, Кашмир водисида 97 фоизи, мусулмонлардир. Бу штатнинг кичик бир қисми ҳозиргача Хитой қўлида, бошқа бир қисми тўғридан-тўғри Ҳиндистоннинг марказий ҳокимиятга бўйсунади.

Жамму ва Кашмирнинг ўзи эса, 2019 йил 5 августгача алоҳида мақомли штат ҳисобланар эди. Ҳиндистон параламенти қабул қилган қонунлар маҳаллий парламент тарафидан тасдиқлангандан кейингина кучга кирарди. Ҳиндистон бутун Жамму ва Кашмирни ўз ҳудуди деб ҳисобларди, аммо мусулмонлар кўпчилик бўлган Кашмирни Покистон ўзиники дерди.

Шуй ил 5 августда Ҳиндистоннинг маркзий ҳукумати штатнинг махсус конституциявий мақомини ўзгартиришни эълон қилди. Бир қатор маҳаллий сиёсий раҳбарлар ҳибсга олинди, ҳаракат эркинлигига чекловлар қўйилди ва жамоат йиғилишлари тақиқланди. Табиий, Интернет, телефон хизматлари ва таълим муассасалари ёпилди.

Мамлакат Конституциясининг 1950 йилда қабул қилинган 370-моддасида кўзда тутилган махсус мақомни бекор қилиш тўғрисидаги марказнинг қарорига Кашмирдаги сиёсий раҳбарлар қарши чиқдилар ва штатда кескинлик юзага келди. Бу ерга ўн минглаб қўшимча қўшинлар олиб келинди.

Мана орадан 10 кун ўтди. Конститциядаги 370 модда бузилиши маҳаллий парламент тарафидан тасдиқлансагина кучга кириши керак эди. Аммо, маҳаллий парламент тарқатиб юборилди. Покистонда норозик акциялари ўтказилмоқда. Ҳиндистоннинг Ташқи Ишлар Вазирлиги АҚШ, Буюкбритания, Франции, Россия, Хитой, Австралии ва Индонезия элчиларига ўзи қилаётган ишлар бўйича тушунтиришлар берди.

Ҳиндистоннинг мақсади - Жамму ва Кашмир штати ўрнида марказга бўйсинадиган, ўта чекланган ваколатлари бўладиган икки ҳудуд яратиш. Бу ҳақда марказнинг узул-кесил қарори 2020 йилнинг бошида қабул қилиниши кутилмоқда.

Покистон қўшни Ҳиндистон қилаётган ишларни қабул қилмаслигини билдирди, ўзнинг Ҳиндистондаги элчисини чақириб олди, Ҳиндистоннинг элчиси Покистондан чиқариб юборилди. Халқаро жамият бу хусусда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг позицияси қандай бўлишини кутмоқда ҳам десак бўлади. Аммо, кеча атом қуролларига эга бўлган бу икки мамлакат вакилларининг расмий учрашуви бошлангани ҳақида гап-сўзлар тарқалгани ҳам жиддий сигналдир.

Тан олиш керакки, бу икки мамлакат ўртасидаги қарама-қаршилик 2019 йил фераль ойида Жамму ва Кашмир штатида 44 кишининг ўлими билан тугаган теракт ва Ҳиндистоннинг бунга жавобан Покистон ҳудудидаги ислом террористларининг лагерларини бомбардимон қилиши билан янада оловланган эди. Ўшанда Покистон Ҳиндистоннинг 2 та ҳарбий учоғини уриб туширгани ҳам маълум.

Хуллас, кўрамиз, буёғи нима бўлади?