Молия Вазири ўринбосари Дилшод Султоновга асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, 1 тоннаси 4 миллион сўмдан харид қилинаётган пахтанинг таннархи бу йил 3 миллион 650 минг сўм атрофида қийматлашармиш.
Вазир ўринбосари пахтанинг харид нархи оширилишини бу йил Қўшилган Қиймат Солиғи (ҚҚС) жорий этилиши билан оқлашга ҳаракат қилибди.
Биз масаланинг бошқа тарафига ҳамманинг эътиборини қартмоқчимиз. Маълумки, бозор иқтисодиёти жорий этилган давлатларда ҳеч нарсанинг нархини ҳукумат ёки унинг вазирликлари белгиламайди, ҲАММА НАРХНИ БОЗОР БЕЛГИЛАЙДИ.
Шу фактнинг ўзи ҳам яна бир марта кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда демократия йўқ ва бозор иқтисодиётига тўла ўтилмаган. Демак, халқ майдонларга чиқиб, мамлакатимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиши керак. Чунки, айнан шундай ислоҳотларнинг натижасидагина бизда демократия ўрнатилади, тўла бозор иқтисодиётига ўтамиз. Айнан ўшанда Ўзбекистон фаровон мамлакатга айланади, аҳолининг ўртача ойлиги кескин ўсишга бошлайди, чет элларда қуллардек ишлаётган ватандошларимиз орқага қайтишга бошлайдилар.