28 March 2019
19:03 - Шавкат Мирзиё БААга расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келибди. Расмий ташриф 24-26 март деб айтилганди, бугун 28 март-ку!?

Ўзбекистондаги тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз, соат 18:13 да бир жумлалик хабар тарқатди: “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга етиб келди”.

Наҳотки, бу Агентликнинг аҳмоқ журналистлари Шавкат Мирзиё БААга кетаётганда, “у 24-26 март кунлари расмий ташриф билан БААда бўлади” деб хабарлар тарқатилганини ҳам билмайдилар?

Хўш, Шавкат Мирзиё у ерда 2 кун ортиқча қолиб, нима қилди. У Ўзбекистон халқи тарафидан сайланган, у халқнинг хизматкорику! Халқ ўз хизматкори БААда ортиқча 2 кун қолиб, нима қилганини билиши керакку!

ЎзАнинг бир жумлалик хабарига биз ҳам илова қилаётган расм қўйилган. Аммо, бу расм бугун олинганми? Шавкат Мирзиёнинг бошқа сафарларидан кейин ҳам айнан шундай расмлар кўрсатилардику!

Хуллас, қаёққа қараманг, ҳаммаёқда масхарабозлик. Ўлаётган давлатда бошқача бўлиши мумкингми?