28 March 2019
07:12 -
Украинадаги президент сайловлари арафасида уч номзод олдинда – Зеленский, Порошенко, Тимошенко
Маълумки, бу мамлакатда президент сайловлари 31 март куни бўлади. Разумков Маркази номли ижтимоий хизмат 21-26 март кунлари ўтказган сўровнома натижаларига кўра, сайловчиларнинг асосий қисми қуйидаги 3 номзодга овоз бермоқчи:
Владимир Зеленский – 21,2%
Петр Порошено – 18,9%
Юлия Тимошенко – 12,6%
Бошқа номзодларга бериладиган овозлар фоизи 10 дан ҳам кам. Сайловчиларнинг 8 фоизи сайловда қатнашмоқчи эмас. Сўровнома руслар босиб олган Қрим ва Донбассдан ташқари Украинанинг ҳамма ҳудудларида ўтказилган, 2 мингдан кўпроқ респондентнинг фикри сўралган. Бу ҳақда “Украинские новости” газетаси кеча хабар тарқатди.
Сайловларнинг биринчи турида ҳеч ким 50 фоиздан кўп овоз ололмаса, 2-чи тур ўтказилади. Аммо, жорийдаги президент Петр Порошенко 2-чи муддатга ўз лавозимида қолишининг эҳтимоллиги жуда катта.