27 March 2019
17:36 - ЎзАга раҳмат, Шавкат Мирзиёни БААдаги “Masdar City” технопаркидан топибди

“Вой-дод: Шавкат Мирзиё йўқолиб қолди, уни топишга ёрдам беринг!!!!” деб фарёд қилишимиз жавобсиз қолмади. ЎзАнинг бироз аввал тарқатилган хабарига кўра, Ўзбекистон Президенти ҳали ҳам БААда экан, у бугун замонавий технологиялар ва муҳандислик ютуқлари асосида бунёд этилган “Masdar City” номли инновацион шаҳарчани зиёрат қилибди. 600 гектарни эгаллаган технопарк экологик тоза ҳудуд ҳисобланиб, бу ерда фақатгина муқобил энергия – қуёш батареялари ва фотоэлектр қурилмаларидан фойдаланаларкан, ҳудудга автомобиллар кириши тақиқланган бўлиб, у ерга ҳайдовчисиз бошқариладиган электр транспортларида бориларкан.

Шавкат Мирзиё шу технопаркда ёки шу атрорфда бўлган Халифа университетини ҳам зиёрат қилибди, шу ерда илмий изланиш олиб бораётган ўзбекистонлик исми ҳам айтилмаган талаба қиз билан суҳбатлашибди. Расмдаги бўйи баланд ҳижобли аёл - ўша қиз бўлса керак. Қизиқ, Шавкат Мирзиё уни исломий никоҳли 3-чи хотини қилиб олмадимикан?

Нима бўлса ҳам, ЎзАга миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз. Аммо, эслатиш керакки, айнан шу Агентлик Шавкат Мирзиё 24-26 кунлари БААда расмий ташриф билан бўлишини аввал эълон қилган эди. Кўриб турибмизки, ЎзА учун ёлғон хабарлар тарқатиш оддий ҳолга айланиб бўлган.