17 March 2019
22:29 - Озорбайжонда ярим минг атрофида маҳбус авф этилиб, озодликка чиқарилди, 51 нафар сиёсий маҳбус ҳам уларнинг ичида

Кеча кутилмаганда Озорбайжоннинг диктатор-президенти Илҳом Алиев тахминан 600 нафар маҳбусни авф этиб, озодлика чиқариш ҳақидаги махсус фармонини эълон қилди. Уларнинг ичида Ғарб тарафидан “сиёсий маҳбуслар” рўйхатига киритилган 51 киши бор.

Бугун уларни қамоқхоналардан озод қилиш бошланди. Масалан, Озорбайжон Халқ Ҳаракати Партияси раисининг 2 ўринбосари, ёшларнинг “Нидо” Ҳаракати фаоллари уйларига етиб келгани ҳақида хабарлар тарқатилди.

Озорбайжон Халқ Ҳаракати Партияси раиси Али Каримли бугун қамоқдан чиққан ўринбосарлари Фуад Гахраманли ва Гезял Байрамлини уларнинг уйига бориб зиёрат қилди.