09 March 2019
06:23 - Сенсация: Дунё давлатларининг ҳарбий қудрат бўйича 2019 йил рўйхатида Қозоғистондан бироз олдиндамиз, аммо қашшоқмиз. «Ҳаракат»: Майдонларга чиқиш вақти келмоқда!

Дунё давлатларининг ҳарбий қудратини ўлчаш билан шуғулланадиган Global Firepower ташкилоти 2019 йил рўйхатини эълон қилди. 137 давлатни ўз ичига олган рўйхатнинг 1-4 ўринларида, табиий, АҚШ, Россия, Хитой ва Ҳиндистон турибди. Охирги 3 ўринда - Суринам, Либерия ва Бутан.

Биз учун қизиқ бўлган бошқа давлатларнинг рўйхатдаги ўрни қуйидагича:

Туркия – 9
Эрон -14
Покистон – 17
Украина – 29
Бeлорусия - 39
Ўзбекистон - 48
Қозоғистон – 53
Озорбайжон – 64
Афғонистон – 74
Туркманистон – 75
Грузия – 85
Қирғизистон – 91
Тожикистон - 94
Армения – 96

Бу рўйхатда Ўзбекистон қўшни Қозоғистондан бироз олдинда эканлиги кутилмаган воқеа, яъни сенсациядир. Аммо, шармандали сенсация. Чунки, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, Тожикистон ва Қирғизистон билан биргаликда МДҲда ҳаммадан орқадамиз. Аммо, ҳарбий қудратимиз билан Марказий Осиё ва Кавказдан ҳаммадан олдинда эканмиз. Демак, қашшоқ Ўзбекистонни ҳеч ким куч билан босиб ололмайди. Аммо, бизни қашшоқликдан ким қутқаради?

Ўзбеклар, кўзингизни очинг. Бундай ҳокимият билан келажагимиз йўқ. Шундай экан, мавжуд ҳокимиятни ватан ва халқининг келажаги устида ўйлашга, фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар билан қашшоқликдан чиқишимиз учун замин тайёрлашга мажбур қилишимиз лозим.

Мана, 19 март куни – Миллий Уйғониш Кунининг 30 йиллигини Тошкентдаги Мустақиллик Майдонида байрам қилиш учун тайёргарчиликлар бошланди. Тошкент шаҳар ҳокимига тегишли ариза берилади. Ҳаммани 19 март куни Мустақиллик Майдонига чақирамиз. Келинг, айнан ўша ерда ўз талабларимизни очиқча ҳокимиятга етказайлик.