30 January 2019
07:21 - “Навоий” Эркин Иқтисодий Зонасига янги директор этиб Москванинг одами Ҳабиб Абдуллаев тайинланди. У ким ўзи?
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз Ҳабиб Абдуллаев исмли бир киши “Навоий” Эркин Иқтисодий Зонасининг янги директори этиб тайинланини хабар қилдилар. Хабарларда 2 нуқтага эътибор қаратилган.

Биринчиси, “Навоий” Эркин Иқтисодий Зонаси жаҳон стандартларига жавоб берадиган ва жаҳон бозорларида талаб қилинадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган, замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий инвестицияларни, биринчи галда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек Навоий вилоятининг саноат салоҳиятини, ишлаб чиқариш, транспорт-транзит ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида 2017 йилнинг март ойида ташкил топгани.

Иккинчиси, 1967 йилда туғилган Ҳабиб Абдуллаев – “Рикор” (Москва) технопаркининг бош директори, Москвадаги ўзбек миллий-маданий автономияси раиси, “Ўзбегим” газетасининг нашриётчиси эканлиги. У Россия Федерацияси нашриёт вазирлиги корхоналарида, АФК “Система” (Акционерная финансовая корпорация “Система”) ва бошқа ташкилотларда 25 йиллик раҳбарлик тажрибасига эгалиги, “Буюк Келажак” экспертлар кенгаши аъзоси эканлиги ҳам урғуланади.

Хабарларда айтилмаса ҳам тушуниш мумкинки, буюк келажак дейилганда “Келажаги буюк Ўзбекистон”га шама қилинмоқда. Шу ва бошқа санаб ўтилган баъзи фактларнинг ўзиёқ кўрсатмоқдаки, бу одам аввалдан Ислом Каримнинг ялтоғи бўлган.

Тўғри, бу ерда чалкаш жойлар ҳам бор. Унутмайликки, АФК “Система”нинг таркибидаги Мобильные ТелеСистемы (МТС) бир вақтлар Ўзбекистонда ҳам филиалини очиб, ўзимизда иш олиб борган ва мобиль телефонлар соҳасида етакчи роль ўйнаган. Аммо, Ислом Каримнинг Фуҳуши лақабли қизи Гулнора МТСнинг Ўзбекистондаги филиалини сал кам 400 миллион доллар пора олиб, Швециянинг давлат компаниясига сотиб юборган эди. Ҳозир Фуҳуша қамоқдалиги билан бирга, у Шавкат Мирзиёнинг никоҳли иккинчи хотини эканлиги ҳақида ҳам миш-миш гаплар кўп юрибди.

Расмга қаранг, бақрайиб қараб турган Ҳабиб Абдуллаевнинг Путинникига ўхшаган кўзлари у соғлом одам эмаслигидан далолат бермоқда-ку!

Бундан ҳам муҳим бўлгани, Ҳабиб Абдуллаев ишга келаётган Навоий вилояти Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган олтиннинг энг катта қисмига эга. Бу олтин СССР замонида каби ҳали ҳам сал кам текинга Москвага юборилиши, шу сабабли Навоий аэропортига халқаро аэропорт мақоми берилгани. Навоий Эркин Иқтисодий Зонаси яратилгани ҳақидаги гапларда ҳам асос бор. Демак, энди бу ишларни Москванинг одами, айни замонда, Шавкат Мирзиёнинг ҳам хизматкори бўлишга тайёр бўлган Ҳабиб Абдуллаев бошқаради.

Хуллас, ҳозироқ доллар миллиардери деб тахмин қилинаётган Шавкат Мирзиёнинг иштаҳаси яна ҳам кўпроқ очилаётганга ўхшайди.