23 January 2019
22:26 -
Ўзбекистон – Ёлғонистон: Мамлакатимизда Ялпи Ички Маҳсулот ҳажи 2018 йилда 5,1 фоизга ўсиб, гўёки 407,5 трлн сўмга чиққани ЁЛҒОН! Халқ майдонларга чиқадиган вақт келиб бўлди!
Gazeta.uz Интернет нашри Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитасига асосланиб хабар қилишича, Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 2017 йилга нисбатан 5,1 фоизга ўсиб, 2018 йилда 407,5 трлн сўмни ташкил этганмиш.
Бу – тўғридан-тўғри ёлғон хабардир. Чунки, 2018 йил учун Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми Олий Мажлиснинг 2017 йил 21 декабрда ўтказилган йиғилишида тасдиқланган эди. Айнан ўшанда Gazeta.uz Интернет нашри Молия Вазири Жамшид Қўчқорнинг 2018 йилда Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 290,6 трлн сўм бўлади, яъни 2017 йилдагидан 5,9 фоизга ўсади, деган сўзларини келтирган эди.
Тахминан 10 кундан кейин эса, Ўзбекистоннинг 2018 йилга Давлат Бюджети ва ЯИМ ҳажмини Олий Мажлис тарафидан тасдиқланган рақамлар билан кўрсатувчи қонунни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё имзолаганини “Ҳаракат” Агентлиги ҳам хабар қилган эди.
Ҳурматли ўқувчиларимиз, тушуняпсизми, рақамлар президент тарафидан тасдиқлангандан кейин қонунга айланади. Ўзбекистондек давлат ўз қонунларига тупириб, ЯИМ ҳажмини режалаштирилган 290,6 трлн сўм ўрнига 407,5 трлн сўмга чиқариб қўйдими? Шундай бўлса, “Офарин!” деб ҳайқириш ва Ўзбекистонни шу қадар юқорига чиқариб қўйган Бош вазир Абдулла Арипга дарҳол “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони бериш керак-ку. Чунки, бундай ўсиш дунёда ҳеч қачон бўлмаган ва бўлолмайди. Яхшилаб эшитволинг, БЎЛОЛМАЙДИ!!!!!!
Аслида, Ўзбекистондаги хабарларнинг ҳаммаси ёлғон. Шавкат Мирзиё ва тожиклар режими халқни алдаш ва лақиллатиш билан машғуллар холос.
Душманларимизга ёқмаса ҳам айтиш керакки, бизда ЯИМ - 407,5 трлн сўм, долларнинг бугунги курси бўйича, тахминан 49 млрд доллар экан. Аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлгган Қозоғистонда эса, ЯИМ 140 млрд доллар атрофида. Хатто Шавкат Мирзиёнинг ёлғон рақамлари билан ҳам қозоқлардан 3 баравар, киши бошига ҳисобласак, 6 баравар орқадалигимизни кўрмоқдамисиз. Ҳақиқий рақамлар келтирилса, биз қозоқлардан 10 бараварча орқадалигимиз кўринган бўларди.
Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг, майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан Ўзбекистонни ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиш керак. Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлис ва Президентни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётса, фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси ётади.
Маълумки, 1989 йил 19 мартда “Бирлик” Халқ Ҳаракати ўзбекларни тарихда биринчи марта митингга олиб чиқди. Ўшандан кейин ўтказилган митинг ва намойишларда (масалан, расмдаги намойишда) ўзбек тилини давлат тили қилиш, Ўзбекистонни СССРдан чиқариб олиш каби фундаментал талаблар ўртага отилди. Буларнинг натижасида ўзбек тили давлат тили бўлди, Ўзбекистон тамомийла мустақил бўлиб қолди.
Шундай экан, 19 март – МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИ сифатида тарихимизда қолиши ўз-ўзидан маълум. Демак, 2019 йил 19 март куни Мустақиллик Майдонида МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИмизнинг 30 йиллигини умумхалқ байрам сифатида нишонлаш керак. Ҳаммани шу байрамга таклиф қиламиз. Ана ўша ерда фундаментал муаммолармизни мажуд ҳокимият олдига қўямиз.