21 January 2019
01:33 - Афғонистонда 20 июлда бўладиган президент сайловига номзодлар кўрсатиш давом этмоқда, уларнинг ичида ҳозирги президент ҳам бор


Аввалги хабарларимиздан маълумки, Афғонистондаги сиёсий барқарорсизлик туфайли 2018 йилнинг бошида ўтказилиши керак бўлган президент сайловлари аввал кузга, кейин 2019 йилнинг июль ойига ўтказилган эди. Ҳозир у ерда президентиликка номзодлар кўрсатиш жараёни бошланган. Ҳозиргача қуйидаги номзодлар кўрсатилгани хабарларда айтилмоқда:

Ашраф Ғани – Афғонистоннинг ҳозирги президенти (расмда)
Гулбиддин Ҳикматёр - Ислом Партияси раҳбари, собиқ Бош вазир
Залмай Расул - собиқ Ташқи Ишлар Вазири
Латиф Педрам - Афғонистон Миллий Конгрес Партияси раҳбари
Нур Ул Ҳақ Улюми - собиқ Ички Ишлар Вазири
Муҳаммад Ҳаниф Атмар - Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси
Аҳмад Вали Маъсуд - Маъсуд Фонди раҳбари
Муҳаммад Ҳаким Торсун - Афғонистон Халқ-Демократик Партиясининг собиқ фаоли

Аввалги сайловда Ашраф Ғанининг асосий рақиб бўлган, ҳозир Бош вазир лавозимида ишлаётган тожик аслли Абдулло Абдуллоҳ ва ҳозир расман вице-президент ҳисобланса ҳам, аслида, уй қамоғида ўтирган ўзбек аслли Абдурашид Дўстим нима қилиши ҳақида ҳали ҳеч қандай хабар йўқ.

Абдурашид Дўстим ва Абдулло Абдуллоҳ ўртасида 3 йилча аввал жанжал чиққани, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ҳозир ўз миллатдоши Абдулло Абдуллоҳни қўллаб-қувватлаётгани ҳақида гап-сўзлар юрибди. Аслида ҳам шунақага ўхшайди.