Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз ўта қисқа хабар беришича, Қорақалпоғистоннинг Қораўзак тумани “Қўйбоқ” қишлоқ фуқаролар йиғини “Жамансай” участкасида “Титан цемент” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси томонидан йилига 200 минг тонна цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 37,8 миллион доллар.
– Маҳаллий хомашёдан фойдаланган ҳолда юқори маркали цемент ишлаб чиқариладиган корхонамизда 200 дан зиёд киши доимий иш билан таъминланган. Мўйноқ туманидаги табиий кўлларда ўсадиган қамишдан яна бир қурилиш материали ДСП ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирганмиз, - дейди “Титан цемент” қўшма корхонаси бошқаруви раиси Бахтиёр Панаев.
Янги лойиҳанинг амалга оширилиши яна 200 кишини иш билан таъминлаш имконини беради.
Бундай заводнинг ишга туширилиши яхши хабар. Аммо, бу қўшма корхонада Ўзбекистон тарафидан ким иштирок этмоқда, давлатми ёки биронта хусусий корхонами? Тарафларнинг бу лойиҳадаги улуши қандай? Бу босқичда ким қанча инвестиция киритди? Бу корхона йилига қанча фойда бериши кутилмоқда? Фойданинг қанчаси Ўзбекистонда қолади, қанчаси Хитойга кетади? У ерда ишлаётган ишчиларнинг ойлиги қанча? Бу корхонанинг экологик таъсири қанақа бўлади?
Оддий ўқувчилар ҳам бу каби саволлрга жавоб олишни истайдилар. Биз эса, ҳеч шубҳасиз, мавжуд режимнинг мухолифатчилари сифатида, бу корхона хусусийми ёки давлат корхонасими, билишни истаймиз. Ҳозирча Шавкат Мирзиё раҳбарлигидаги тожиклар режими майда бизнесдагина хусусий тадбиркорларга йўл берса ҳам, катта корхоналарни давлат қўлида сақлаётгани, СССРни ўлимга олиб боргани каби, Ўзбекистонни ҳам ўлимга олиб бориши муқаррар. Биз бундай сиёсатга қаршимиз ва жорийдаги режимдан тўла бозорига ўтишни талаб қилаверамиз.