23 December 2018
07:36 -
Forbes журнали ҳам масхарабозликка ўтдими, ёки Ўзбекистонда бу йилга $35, 869 млрд қилиб режалаштирилган ЯИМ ростдан ҳам $48 млрд-га чиқдими?

161 давлат киритилган рўйхатда биринчи ўринда Буюкбритания, охирги ўринда Марказий Африка Республикаси турибди. Туркманистон рўйхатда йўқ. Биз учун қизиқ бўлган баъзи мамлакатларнинг бу рўйхатдаги ўрни шундай:
2. Швеция
14. Германия
17. АҚШ
44. Грузия
49. Хитой
55. Россия
57. Туркия
65. Қозоғистон
70. Озорбайжон
105. Ўзбекистон
108. Қирғизистон
124. Тожикистон
Бу рўйхатни тузишда ишлатилган Ўзбекистоннинг баъзи кўрсатгичларлари бу рўйхатнинг мукаммаллигига шубҳа уйғотади.
Биринчидан, Ўзбекистоннинг аҳолиси 30 млн деб ҳисобланган, ваҳолангки, ҳозир бизда аҳолининг сони 32 миллиондан ортиб бўлди. Иккинчидан, журнал бу йил учун Ўзбекистонда Киши Бошига ЯИМни $1500 қилиб кўрсатибди. Ваҳолангки, ўтган йилнинг охирги кунларида Олий Мажлис 2018 йил учун ЯИМ ҳажмини 290,6 трлн сўм, яъни $35,8 млрд қилиб белгиланган эди. Шундай экан, бизда Киши бошига ЯИМ $1118,75 бўлиши керак. Аммо, Forbes журнали мутахассислари $1500 ни қаердан олдилар? Киши Бошига ЯИМ $1500 бўлган бўлса, ЯИМ $48 млрд бўладику!
Табиий, бундай катта рақамлар давлат миқёсида ҳисобланганда бир неча фоизлик фарқ бўлиши мумкин. Аммо, $1118,75 билан $1500 ва $35,8 млрд билан $48 млрд ўртасидаги фарқ 34 фоизку!!! Мободо, бу журналда ҳам масхарабозликлар бошланмадимикан!?!?
Йил ҳам битмоқда. Кечи билан январь ойининг охирлари ёки февраль ойининг бошларида Ўзбекистонда ЯИМ ва Давлат Бюджетининг даромад ва ҳаражат қисмлари қанча бўлган ҳамда бошқа иқтисодий рақамлар эълон қилинади. Ўшанда кўрамиз, ҳақиқат қаерда.