Мамлакатимизда ҳар куни бундай масхарабозлик руҳидаги кўплаб хабарлар тарқатилади. Аммо, улар билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Чунки, ҳокимиятдаги тожиклар режими халқни шундай тарбияламоқдаки, халқнинг овқат ейиш ва ҳожатхонага боришдан бошқа нарса билан иши бўлмай қолган. Табиий, “овқат ейиш” ва “туалетга бориш” тушунчаларини кенгроқ маънода тушуниш керак. Масалан, “овқат ейиш” тушунчаси ичида “маишат” ҳам бор.
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ хабар воситаси ЎзА ҳечқандай таҳлилсиз бугун тарақатган “Баракали хирмон – юқори даромад” сарлавҳали хабар қўйидаги 5 жумладан иборат:
“Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги “Аббос Мирзо” фермер хўжалиги жамоаси 21 гектар ердан 63 тонна пахта топшириб, шартнома режасини бажарди. Ҳосил салмоғи гектарига 31 центнердан ошди. Айни кунларда келгуси ҳосил учун 30 гектар ерга бошоқли дон экилиб, белгиланган агротехник юмушлар бажарилмоқда. Фермер хўжалигида 3 гектарлик интенсив олма боғи ҳам ташкил этилган. Шунингдек, 21 бош зотдор қорамол парваришланмоқда. ”
Тўғри, шу ўта қисқа хабарга 3 та расм (!!!) ҳам қўшилган. Улардан биттасини биз ҳам шу ерга қўймоқдамиз. Шармандалик руҳидаги хабарда бу расмдаги одам кимлиги ҳам айтилмайди. Балки, шу фермер хўжалигининг эгасидир. Унга костюм кийдиришибди, аммо галстук тақдиришни унутишибди, шекилли. Бундан ҳам қизиғи, пахта қандай нархда давлатга берилгани, пахтани ким тергани, фермер қандай даромад олгани хабарда айтилмаганига нима дейсиз? Нима ҳам дердик, Ўзбекистонда ҳатто хабарчилик ҳам масхарабозликдир.
Маълумки, фермер хўжалиги – мустақил қишлоқ хўжалиги корхонаси ҳисобланади. Бундай корхонанинг кимни олдида шартонома режаси, яъни плани бор экан? Гап шундаки, пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари СССР замонидаги колхозлар каби ўз маҳсулотларини давлат белгилаган нархда давлатга топширадилар. Тўғрироғи, сал кам текинга топширадилар. Айнан шу сабабли, бечора фермерлар пахта теримига оддий фуқароларни жалб қилолмайдилар, чунки оддий фуқароларга яхшигина хизмат ҳақи тўлаш керак бўлади. У ҳолда фермер ўз зарарига ишлаши керакми? Буни давлат ҳам билади, шунинг учун мактаб ва олий ўқув юртларнинг ўқувчилари ҳамда давлат хизматчиларини сал кам текинга пахта териш учун фермерларга беради. Бу практика ҳали ҳам давом этмоқда ва давом этади.
СССР замонида ҳам шундай қилинарди ва Ўзбекистон иқтисодиёти ўлимга кетаётганди, охир-оқибатда ўлган эди.
Ҳозир Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлигида Москванинг топшириғини бажариш билан шуғулланаётган тожиклар режими СССР замонидан қолган усуллар билан иш олиб бормоқда. Буни ҳам тушуниш мумкин, чунки Москванинг мақсади ва тожиклар режимнинг вазифаси - Ўзбекистонни ўлдириш.
Эй, ўзбеклар! Яна бир бор қайтарамиз, кўзингизни очинг, бунақа президент, бундай тожиклар режими, бу режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, хабарчи/журналистлардан бўлаётган воқеаларни объектив ёритишни талаб қиладиган вақт келиб бўлди.
Шундай қилинмаса, фермерларга шартнома режасини бажариш эмас, бой бўлиш, доллар миллионери бўлиш каби имконятлар берилмаса, Ўзбекистон давлат сифатида, ўзбеклар миллат сифатида ўлади.