11 October 2018
10:18 - Ал Азҳар Университетинг Бош имоми ақлдан озибди, унга кўра, терроризм Ислом динининг муаммоси эмасмиш

Мисрнинг бутун Ислом дунёсида ҳам обрўси юксак бўлган Ал Азҳар Университетининг, аслида, Ал Азҳар мадрасасинингн Бош имоми Шайх Муҳаммад Аҳмад ат-Тойиб шу кунларда Остонда ўтаётган Жаҳон Динлари ва Анъанавий Динлар VI Қурултойидаги нутқида ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой билан учрашувида ҳозирги терроризм асосан араб мусулмонлари майдонида бўлаётган бўлса ҳам, терроризм орқасида ислом дини ёки араблар турганини гапириш асоссиз эканлигини урғулабди. Бу ҳақда қозоқларнинг “Казминформ” Агентлиги хабар тарқатди.

Қаранг, Ал Азҳар Университетининг Бош имоми “терроризм” ва “ислом терроризми” тушунчалари синонимга айланиб бўлганини, ислом терроризмининг илдизлари Ислом динининг Қуръонни хато тафсир қилинишидан келиб чиққан ва ҳозир Ислом динида қабул қилинган хато тушунчаларида эканлигини билмас экан. Ваҳолангки, Ал-Қоидадан тортиб, ИШИД сифатида кўпроқ танилган Ислом Давлати каби террористик ташкилотларнинг ҳаммасини мақсади – ҳамма мусулмон давлатларини Шариат қонунлари билан яшайдиган исломий давлатларга айлантириш ва уларни Халифаликка бирлаштириш, қолаверса, охир-оқибатда бутун инсоният Ислом динини қабул қилишига эришишдир. Булар ҳаммаси Ислом динининг талаблари-ку!

Бечора Шайх Муҳаммад Аҳмад ат-Тойиб буларни билмаслиги мумкин эмас, демак, у ақлдан озмаган, ҳамма Ислом уламолари каби оддий иккиюзламачилигини намойиш қилмоқда, холос. Бундай иккиюзламачилик билан яшайдиганлар, демак Ислом дини ҳам, ўлим йўлида эканлиги ўз-ўзидан маълум.

Шу сабабли, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигининг Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиши кераклиги, биринчи навбатда, Ислом дини дунёвийлик/сеуляризм принципини тан олиши шартлиги ҳақидаги фикрлари мутлақо тўғридир. Айни замонда, Ислом уламолари бундай ислоҳотларга тайёр эмаслиги, жаҳоннинг прогрессив қисми мусулмонларга ёрдам бериши кераклигини айтаётган “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ҳам ҳақ эканлигини тушуниш керак.

Ҳеч шубҳасиз, вақти келади, мусулмонлар “Бирлик” ва “Ҳаракат”нинг фикрлари тўғрилигини тан олиб, Ислом уламоларини Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказишга мажбур қиладилар. Шу йўналишдаги жараёнларни тезлаштириш кераклиги ҳам шубҳасиздир. Чунки, касалликка тўғри ташхис қўйиш ва касалликни даволашгина касалга учраганларни ўлимдан сақлаб қолади.