08 October 2018
00:51 -
Интерпол президенти Мэн Хунвэй истеъфога кетибди, унинг ўрнига кореялик Ким Ен Нам тайинланибди. Демократия ўлим йўлидами?
Интерполнинг хитой аслли президенти Мэн Хунвэй (расмда) коррупция айби билан 5 октябрь куни Хитойда ушланганини аввалги хабаримизда билдирган эдик. Аралаш-қуралаш янги хабарлардан тушуниш мумкинки, Хитой бу ҳақда расмий хабар берибди ва Мэн Хунвэй истеъфосини эълон қилибди.
Интерполнинг қароргоҳи Франциянинг Лион шаҳрида жойлашган. Бугун якшанба куни бўлишига қарамасдан Лионда тўпланган Интерполнинг Бош Котибиёти Мэн Хунвэйнинг истеъфосини қабул қилибди ва унинг ўрнига вақтинча Жанубия Кореялик Ким Ен Нам сайланибди.
Интерполнинг янги президенти бу ташкилотнинг шу йил 18-21 ноябрь кунлари Дубайда ўтказиладиган қурултойида сайланармиш. Бундай ишларни қилиш Интерполнинг иши. Аммо, шу кунларда Жанубий Кореянинг собиқ президенти коррупциион ишларга аралашишда айбланиб, бир неча йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Демак, тахмин қилиш мумкинки, Интерполнинг вақтинча президенти Ким Ен Нам ҳам яқин орада коррупцияга аралашгани туфайли қамоққа ташланишининг эҳтимоллиги катта.
Нима ҳам дердик, коррупция бу дунёни ўлдириш йўлида ривожланиб бораётганга ўхшайди. Хитойда демократия йўқ, шу сабабли хитойлик Мэн Хунвэй коррупционер бўлиб чиққанига ҳайрон бўлиш ҳам керакмас. Аммо, Жанубий Кореядек демократик деб ҳисобланадиган давлатнинг собиқ президенти коррупционерликда айбланиши ҳар кимни ўйлантириб қўяди.
Савол туғилади: Жанубий Кореяда ҳақиқий демократия борми ўзи? Жанубий Корея дунёнинг ваҳший диктаторликларидан бири бўлган Ўзбекистон билан яқин алоқалар ўрнатгани – бу мамлакатда ҳақиқий демократия йўқлигининг яна бир кўрсатгичи эмасми?