Маълумки, Лондон биржасида сотиладиган Brent маркали нефтнинг 1 баррели нархи 2014 йил октябрь ойи бошида сал кам $100 бўлган бўлса, Ғарбнинг Қримни босиб олган Россига қарши киритган санкциялари таъсирида 26 декабрда $29,50 га тушган кейин секин аста кўтарилишга бошлаган эди. Нью-Йорк биржасида сотиладиган WTI маркали нефтнинг нархи ҳам шундай ўзгаришларини бошидан кечирган.
Бугун Лондон биржасида нефтнинг нархи $82 га чиқди, 2014 йил 12 ноябрдан бери нефтнинг нархи биринчи марта шундай юксак даражага кўтарилибди. Яна маълумки, дунёнинг ҳамма ерида нефтнинг нархи Лондон биржасидаги нархга боғлиқ. Демак, Россия, Қозоғистон ва Озорбайжон сотадиган нефтнинг нархи ҳам ортади. Россия ва Қозоғистон биз учун муҳимдир. Чунки, ҳозир сони миллиондан кўп ўзбеклар Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда мардикорлик қилмоқдалар. Улар оладиган пул ўша мамлакатларнинг иқтисодий аҳволига, демак, нефтнинг нархига ҳам боғлиқ.
Россия ва Қозоғистонда ишлаётган юртдошларимиз оладиган пул кўпайса, улар Ўзбекистондаги оилаларига юборадиган пуллар ҳам ортади. Ҳозир Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган Шавкат Мирзиё раҳабарлигидаги тожиклар режими ўлаётган иқтисодиётимизни тузатиш учун ҳеч нарса қилаётгани йўқ. Шавкат Мирзиёнинг деҳқонларни тутзорлар кенгайштришга, қалампир экишга чақириши ва чет эллардаги элчиларимизни Ўзбекистонга инвесторлар чақириш ҳақидаги аҳмоқона буйруқлари давлатимиз иқтисодиётида инқилобий ўзгаришлар қилолмайди. Қолоқлик даражамиз ҳозиргидан ҳам баттар ҳолга тушмаслиги учун, Россия ва Қозоғистондан келадиган пул жўнатмалари жуда ва жуда муҳимдир.
Аммо, ҳозирги аҳволдан чиқиш учун, Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш керак. Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.
Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.
Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак. Акс ҳолда, ўзбеклар майдонларга чиқиб, бу талабларни ўша ерда ўртага қўйишга мажбур бўладилар.