22 September 2018
08:56 -
Шавкат Мирзиё масхарабозлигини квадратга чиқарди: Ўлаётган Ўзбекистон 2030 йилга келиб жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига кирармиш
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, кеча Президент Шавкат Мирзиё махсус фармон билан Ўзбекистоннинг 2019-2021 йилларга мўлжалланган инновацион ривожлантириш стратегиясини белгилабди ва 2030 йилга келиб Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига кириш вазифасини ҳукумат олдига қўйибди. Бу стратегия фармонга илова қилинибди.
Ҳозир буни ҳамма билади, шундай бўлса ҳам такрорлаймиз. Инновация - бозорнинг эҳтиёжларини қондириш учун турли маҳсулотлар ва жараёнларнинг сифати ва самарадаорлигини оширишга қаратилган янгиликлардир. Қолаверса, тушуниш керакки, одамзоднинг тарихи инновациялар яратиш ва уларнинг ҳаётга тадбиқ қилишдан иборатдир.
Бечора президентимиз Шавкат Мирзиё ўзича янги Америка очиб, инновация индексимизни ошираман деб ўйлаяпти, шекилли. У билиб қўйсинки, одамзодга, жумладан ўзбекларга, инновация фаровонлигимизни орттириш учунгина керак. Ҳар қандай давлатнинг фаровонлик даражаси шу давлат иқтисодиётининг кучи билан ўлчанади. Иқтисодиётнинг кучи эса, Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми билан ўлчанади. Демак, Ўзбекистонни глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 мамлакати қаторига киритиш – Ўзбекистонни жаҳоннинг энг фаровон 50 давлати қаторга киритишдир.
Ҳозир эса, Ўзбекистоннинг Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулоти 1 минг 489 долларга тенг ва бу кўрсатгич бўйича, ривожланган давлатларни қўйиб туринг, ҳатто қўйшнимиз Қозоғистонда 8-10 баравар орқадамиз ва Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича жаҳон давлатлари рўйхатида 147-чи ўриндамиз!!!!
Бу рўйхатда 1-чи ўринда Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулоти 100 минг 583 долар бўлган Люксембург, 5-чи ўринда АҚШ ($59 минг 501), 50-чи ўринда Латвия ($15 минг 547) турибди. Қозоғистон 70 ўринда ($8 минг 840).
Демак, жаҳоннинг 50 мамлакати қаторига кириш учун шу рўхатдаги Латвия ўрнини эгаллаш керак. Латвиянинг Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулоти $15 минг 547, бизники $1 минг 489 экан, Латвияга етиб олиш учун қанча йил керак?
Жаҳон Банки маълумотларига кўра, 2005 йилда Ўзбекистоннинг Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулоти бор-йўғи $530 эди, 2017 йилда $1 минг 504 бўлди. Яъни, Шавкат Мирзиё Бош вазирлик қилган 13 йилда 2,8 мартага ошди. 2030 йилгача Латвиянинг Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулоти ҳеч ортмаса, Латвияга етиб олиш учун қолган 12 йил ичида Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулотимизни 10,33 марта (!!) орттиришимиз керак.
Иқтисодиётимизнинг кучини бунчалик ошириш учун Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва молиявий-иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш лозим. Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси ётиши керак. Чет элдан келаётган инвестициялар ҳам керак, аммо улар Ўзбекистонни катта ўзгаришларга олиб боролмайди.
Фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак. Акс ҳолда, ўзбеклар майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режими олдига шу талабларни майдонда қўйишга мажбур бўладилар.