Бир неча кун аввал Ўзбекистоннинг қўғирчоқ ахборот воситалари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тарафидан тузилган жаҳон давлатларининг инсоний ривожланиш индекси рўйхатида 189 давлат борлиги, у рўйхатда Қозоғистон 58-чи, Ўзбекистонимиз эса 105-чи ўрин олиб, Марказий Осиёда 2-чи ўринда турганимзни, инсоний ривожланиш даражаси юқори бўлган мамлакат эканлигимизни айтиб мақтанишган эди. Аммо, биз бу хабарни тилга ҳам олмадик, чунки, бу соҳада ҳам кечагина отдан тушган қозоқлардан жуда пастда эканлигимизни гапириб ўтиришни истамадик. Бундан ташқари, ўта ножиддий БМТнинг қандайдир рўйхатига эътибор беришни ўзимизга эп ҳам кўрмадик.
Бироқ, баъзи ўқувчиларимиз буни пайқаптилар ва саҳифамизнинг почта қутисига кинояли хатлар жўнатиптилар. Шу сабабли, БМТнинг рўйхати ҳақидаги хабарга ўта қисқа таҳлил бермоқчимиз.
Маълум бўлишича, Норвегия биринчи, Швейцария иккинчи ва Австралия учинчи ўринни эгаллаган бу рўйхатни тузишда асосий эътибор мамлакатларнинг таълим даражаси, ўртача умр давомийлиги ва аҳоли жон бошига Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажмига берилибди. Бундан ташқари, гендер тенглиги, аёллар ҳуқуқлари ва имкониятлари, экология ҳамда ижтимоий-иқтисодий барқарорлик ҳам ҳисобга олинибди.
Яна маълум бўлишича, бу рўйхатни тузишда Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот бўйича Ўзбекистон Қозоғистонда 3,5 баравар орқада деб ҳисобланган. Ваҳолангки, бу соҳадаги энг ишончли рақамлар Жаҳон Банкининг сайтида бор. Айнан шу Жаҳон Банкига кўра, Ўзбекистонда Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот 2017 йилда Қозоғистонникидан 6 баравар кам. Бу йил бу фарқ 9-10 га чиқади. Бундан ташқари, БМТ Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умрини 71,4 йил қилиб кўрсатган, жуда ишончли бўлган Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига кўра эса, бизда 2015 йилда ўртача умр 62.4 йил бўлган. Уч йил ичида бизда ўртача умр 9 йилга ортганига аҳмоқ ҳам ишонмайди.
Хуллас, хулоса шундан иборатки, БМТ тузган давлатларининг инсоний ривожланиш индекси рўйхати ҳақиқатни ўзида акс эттирмайди. Ҳақиқий рўйхат тузилса, қозоқлардан 49 эмас, камида 100 поғана пастда эканлигимиз кўриниб қоларди.
Мақсади Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатини ўлдириш бўлган ва ҳозир Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими Ўзбекистон давлати ва ўзбек халқининг ғариб аҳволини кўрсатадиган БМТникидан баттар рўйхатлар тузиб, улар билан ўз хўжайини Лубянка олдида мақтанаётган бўлса керак.