17 September 2018
08:22 -
Ҳуқуқ ҳимоячиси Муҳаммадқодир Отахонов озод қилинди
2018 йилнинг 16 сентябрь куни Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси фаоли Муҳаммадқодир Отахонов Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/69-сонли жазони ижро этиш муассасасидан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятининг кафолат хати асосида муддатидан аввал озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти хабар қилди.
Муҳаммадқодир Отахоновнинг соғлиғи яхши, муддатидан аввал инсонпарварлик ва гуманизм тамойиллари асосида озод қилинганидан хурсанд. Мамлакатда инсон ҳуқуқлари ва демократия тамойиллари изчил такомиллаштириш йўлида ислоҳотлар бошланганини таъкидламоқда, дейилади “Эзгулик” Жамиятининг баёнотида.
Муҳаммадқодир Отахонов шу йилнинг 31 июль куни жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти Марҳамат тумани суди ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси (Туҳмат) билан айбдор деб топилиб, бир йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг озод қилиниши жараёнида “Эзгулик” раҳбари Абдураҳмон Ташанов иштирок этди.