17 September 2018
08:08 - Варшавада ЕХҲТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича йиллик мажлиси ўтмоқда, у ерда ўзбеклар ҳам бор
Тўғрироғи, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократия ва Инсон Ҳуқуқлари Бюроси ўзининг инсон ҳуқуқлари қадриятига дохил йиллик анжуманини ўтказмоқда. Бу анжуманда иштирок этиш учун халқаро ташкилотлар вакиллари билан биргаликда Ўзбекистондан Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов, Инсон Ҳуқуқлари Мустақил Ташкилоти раиси Исмоил Одиловлар ҳам келишган.

Ҳуқуқ фаоллари анжуман доирасида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига доир чиқишлари билан иштирок этишди. Улар анжуман дорасидаги учрашувларда Ўзбекистонда сиёсий ҳуқуқлар, хусусан, мухолифатнинг ўқ илдизи бўлган “Бирлик” Партиясини мамлакатимизда рўйхатга олиниши масаласини кўтаришди.

Шунингдек, улар телефон орқали АҚШда вақтинча яшашга мажбур бўлаётган партия лидери Абдураҳим Пўлат билан мулоқотда ҳам бўлишди.