Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режиминингн қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч бир таҳлилсиз хабар беришларича, Шавкат Мирзиёнинг таклифига биноан 12 сентябрда расмий ташриф билан Тошкентга келган Беларусь Президенти Александр Лукашенко 13 сентябрда Шавкат Мирзиё билан жуда муҳим учрашувлар ўтказибди, улар турли тадбирларда иштирок этишибди, икки мамлакат алоқаларини ўта юксак даражага чиқаришга қаратилган бир қатор ҳужжатлар имзоланибди, ва энг муҳими, икки давлат ўртасида йиллик товар айирбошлашни БИР МИЛЛИАРД ДОЛЛАРГА чиқариш ҳақида келишилибди.
Икки президентнинг ахборот воситаларида келтирилган масхарабозлик руҳидаги гаплари устида соатлаб кулиш мумкин. “Ҳаракат” Агентлиги Интернетдаги ўз саҳифаларини ҳам масхарабозлар саҳнасига айлантирмаслик учун биттагина фактга эътибор бермоқчи.
Қаранг, умумий аҳолиси 40 миллиондан кўп бўлган 2 мамлакат ўртасидаги йиллик савдо, тўғрироғи, товар айрибошлаш ҳажми 1 МИЛЛИАРД АҚШ ДОЛЛАРИГА ЧИҚАРИЛАРМИШ. Дунёнинг энг қашшоқ халқларидан бири даражасига тушиб бўлган ўзбеклар бундай КАТТА РАҚАМни эшитиб, эс-ҳушларини йўқотиб қўйишлари муқаррар. Аммо, биз ўз миллатимиз бундай аҳволга тушишини истамаймиз ва миллат устига совуқ сув тўкиб бўлса ҳам, ўзбеклар ақл-ҳушларини йўқотишларига йўл қўймаймиз.
Гап шундаки, ҳаромий Ислом Каримнинг “Фуҳуша” лақаби билан танилган ва ҳозир Шавкат Мирзиё диний никоҳ йўли билан ўзининг 2-чи хотини қилиб олган Гулнора Каримованинг айнан Шавкат Мирзиё ёрдамида ўғрилик йўллари билан топган бойлиги 1 миллиард доллардан кўплигини қўйиб туринг, бугун дунёда тарқатилаётган хабарларга кўра, Мадриднинг “Реал” футбол командаси янги футболчилар сотиб олиш учун сал кам 400 миллион доллар пул сарфлашга тайёрланмоқда экан. Ана холос, қандайдир бир футбол командаси янги футболчилар сотиб олиш учун сал кам 400 миллион доллар пул сарфлашга тайёр экан-да, Ўзбекистон ва Белорусь ўрталаридаги савдо ҳажмини 1 миллиард долларга чиқариш режалари билан мақтанмоқдалар. Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг, $1 млрд - гапириб ўтиришга ҳам арзимайдиган пул-ку!
Аслида, бу масхарабозлик ҳам эмас, оддий шармандалик.