Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳач қандай таҳлилсиз хабар беришларича, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг катта мажлислар залида Тошкент шаҳар ва туман Халқ Депутатлари Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлибди ва яширин овоз бериш билан ошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сенат аъзоси этиб сайланибди. Мажлисни Марказий Сайлов Комиссияси раиси М. Абдусаломов олиб боргани ҳам хабарларда айтилган.
Келинг, қўғирчоқ ахборот воситалари бу хабарга бермаган таҳлилларни биз берайлик.
Биринчидан, Ўзбекистон номли зиндонда ҳамма нарса президент деб аталадиган зиндонбошининг қўлида бўлиб, мавжуд ҳукумат, парламент, сиёсий партиялар, судьялар ва давлатнинг ҳамма хизматчилари оддий қўғирчоқлардир. Шавкат Мирзиё ўзини катта ислоҳотлар ўтказаётган раҳбар қилиб кўрсатишга уриниб ётган бўлса ҳам, аслида, Ўзбекистонда косметик ўзгаришлардан бошқа ҳеч нарса бўлмаяпти. Шавкат Мирзиё қонунларга зид равишда президентлик курсисини эгаллаб олганига 2 бўлди, аммо қўғирчоқлар ҳали ҳам қўғирчқлигача қолмоқда.
Ваҳолангки, Конституциямизга кўра, қонунчилик, ҳукумат ва суд органлари бир-бирларидан мустақил бўлишлари керак.
Кеча Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Сенат аъзоси этиб гўёки сайланиши, тўғрироғи, турли даражадаги қўғирчоқ депутатлар тарафидан сайланиши ҳам, ҳамма нарса эскича қолаётганининг навбатдаги кўрсатгичидир.
Иккинчидан. Биронта ўзбек билмайдиган ҳақиқат шундан иборатки, Ўзбекистонда 100 кишилик Сенатнинг 16 Сенетори Президент тарафидан тайинланади, қолган 86 нафари эса, одамзод тарихининг энг қонли диктаторларидан бири, Ливиянинг собиқ хўжайини Муаммар Каддафий таклиф қилган усул билан танланади.
Муаммар Каддафий 1969 йилда Ливиядаги подшоҳликни йиқитиб, ҳокимиятни тўла қўлига олган ва 2011 йили Араб баҳори воқеалари пайтида қўзғолончилар тарафидан ваҳшийларча ўлдирилган. У ҳокимиятда бўлган йиллари СССРнинг энг яқин дўсти бўлган ва СССРда рус тилида ҳам чоп этилган “Яшил Китоб” номли асарида “Учинчи Жаҳон Назариясини” одамзодга таклиф қилган. Бу назария доирасида, Муаммар Каддафий сайловлар ўтказишнинг ҳам янгича усулини таклиф қилган.
Унга кўра, энг паст даражадаги турли кенгашлар тўғридан-тўғри халқ тарафидан сайланади. Аммо, иккинчи даражали кенгашлар биринчи даражадаги кенгашлар аъзоларининг қўшма йиғилишида сайланади ва ҳоказолар. Ўзбеклар тушунадиган тилда айтсак, Каддафийнинг усули бўйича туманлардаги Халқ Депутатлари Кенгашлари тўғридан-тўғри халқ тарафидан сайланиши, шаҳар ва вилоят кенгашлари шу шаҳар ва вилоят ичидаги туманлар Халқ Депутатлари Кенгашларининг қўшма мажлисида сайланиши керак. Олий Мажлис депутаталари ва сенаторлар эса, Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлар Халқ Депутатлари Кенгашларининг қўшма мажлисида сайланаиши керак. Яъни, юқори даражали кенгашлар ва Олий Мажлисни сайлашда халқ тўғридан-тўғри иштирок этолмайди.
Бутун СССРдаги “Бирлик” Халқ Ҳаракати каби ташкилотларнинг кураши натижасида СССР 1991 йил 8 декабрда парчалангач, Ўзбекистон тўла мустақил бўлиб қолди ва Ўзбекистоннинг диктатори, тожик аслли Ислом Карим Сенат аъзоларини сайлаш усулини Муаммар Каддафийнинг назариясидан олиб, мамлакатимиз Конституциясига киритди, Сенатни шакллантиришдан халқни узоқлаштирди.
Мана, кўриб турибмизки, кеча Жаҳонгир Ортиқхўжаев Муаммар Каддафийнинг усули билан Сенатор этиб сайланди. Уни ва бошқа 85 Сенаторни “кадда-сенаторлар” деб атасак, мантиқан жуда тўғри бўлади. Қаранг, “кадда-Сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаев” десак, қандай чиройли чиқади.
Ўзбеклар кўзингизни очинг! Бундай президент, бундай тожиклар режими, бундай кадда-сенаторлар билан келажагингиз йўқ. Майдонларга чиқиб, президент ва унинг тожиклар режимидан Ўзбекистон ва халқининг муаммолари билан шуғулланишни талаб қилиш вақти келмоқда.
Расмда: М. Абдусаломов янги кадда-Сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаевни табрикламоқда.