13 September 2018
20:06 - Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти Сирдарё вилояти ташкилотининг МУРОЖААТНОМАСИ (Шикоят тартибида)


№ Э/38
06.09.2018-йил

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга
БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига
ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига
Барча ОАВларга ижтимоий тармоқлар орқали


Зўровонликларнинг янги тўлқини ёҳуд “Дунё ўзбеклари” ва “harakat.net” сайтларида танқидий мақола чиққанидан сўнг...

2018-йил 22-июнь ва 14-август кунлари ташкилотимиз томонидан Э/34 ҳамда Э/37-сонлар билан қайд этилган, Сирдарё вилоятидаги бир-нечта қонунбузарликлар, ёпиб юборилган жиноятлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига ҳамда бир вақтнинг ўзида “Дунё ўзбеклари”, “harakat.net” ва “ihrou.org” сайтларида ҳам танқидий, таклиф, тавсия мазмунидаги очиқ асосли мурожаатномалар йўллаган эдик... (Сирдарё вилояти прокуратурасининг Ўзбекистон Республикаси Президентига нисбатан ҳиёнати ва навбатдаги ҳиёнати сарлавхаси остида)

2018-йил 28 ва 29-август кунлари Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига муқаддам ва жорийда бир неча марта ёзма мурожаат этишган фуқаролар:

Исмат Имомқулов, 2-гуруҳ ногирони, 5 нафар вояга етмаган фарзандлари бор, вилоят сил касалликлари ва руҳий ҳасталик диспансерида доимий рўйхатда турувчи фуқаро ҳамда Саодат Абдураҳмонова, 3 нафар вояга етмаган фарзандлари бор, боқувчисини йўқотган, МФЙ.нинг кам таъминланган оилалар рўйхатида турувчилар оиласи хонадонига кечки соат 10:30 ларда бир гуруҳ:

- Мирзаобод туман ИИБ Миграция ва ФРБ бошлиғи-У.Матхолиқовбошчилигидаги 7, 8 нафар милиция ходимлари, 2 нафари фуқаро кийимида (айнан блогирлар: А.Мусанниф, хонодонларига бостириб киришиб, уларни ҳибс этишганлари каби) бостириб киришиб, оилаларини, қўшниларини безовта қилишиб, фарзандларини қўрқитишиб, улардан “Мирзаобод туман ИИБ ходимларига нисбатан, унинг паспорт столи бошлиғи-У.Матҳолиқовга хеч қандай даъвоимиз йўқ” деб ёзиб беришга” мажбурлашган. Бироқ, улар бу талабни собитлик билан рад этишгач, И.Имомқуловни 4 та ИИБ ходимлари турмуш ўртоғини ҳам 3, 4 та ИИБ ва фуқаролик кийимидаги номаълум шахслар алоҳида-алоҳида енгил автомашиналарда босиб, туман ИИБ га зўрлик билан олиб кетишган...

У ерда уларни яна бир гуруҳ ИИБ, Прокуратура ходимлари ва (ким эканликларини танишмайди) ИИБ бошлиғи-Э.Абдуллаев кутиб олишиб хизмат хоналарига олиб киришиб, руҳий босимни давом эттиришган... (ИИБ бошлиғи-Э.Абдуллаев муқаддам И.Ризаев турар-жойини сапсариқ рангга бўямаганлиги учун группа чақириб, мажбурлаб бўятган, ДСИ, Кадастр, МИБ ходимларини чақириб, сиқувга олиб, бўйнига ноқонуний 2.500.000 сўм қарздорлик илган, Гулистон туманлик фермерларни тут барги кесканлиги учун (пилла боқишга) уриб жароҳатлаган зўровон, муқаддам вилоят ИИБ терроризимга қарши курашиш бошқармасида фаолият олиб бориб, тажриба тўплаган, А.Фармонов ва А.Караматовларни уюштирилган ҳибсга олишда жонбозлик кўрсатган мутасадди)

Оқибат: Тунги соат 23:00 ларда ҳам ногирон-И.Имомқулов улар айтган талабни бажармагач, (йўқотадиган нарсаси йўқ, туберкулёз ва руҳий ҳаста) улар унинг 1 йилдан буён янги олган биометрик фуқаролик паспортига аввалги (2018-йил апрель ойидан) сана билан муҳр босиб, уй дафтарини ҳам ўзлари янгидан кўчиришиб, бутун оила аъзоларини ҳам рўйхатга кўз ўнгида қўйишиб, қўлига бергач, И.Имомқулов “У.Матҳолиқовга нисбатан даъвоим йўқ” деган мазмунда тушунтириш хати ёзиб берган... (Эски ва янги уй дафтарлари ташкилотимизда сақланмоқда)

С.Абдураҳмоновани эса, ИИБ Миграция ва ФРБ бошлиғи-У.Матхолиқов унинг янги биометрик паспортини ўзи олиб қўйиб, “эртага бошлиққа кўрсатиб, сўнг ўзим муҳр босиб олиб бориб бераман” деб, товламачилик қилгач, у паспортини У.Матхолиқовга топшириб, у айтиб турганидек “унга нисбатан даъвоси йўқлиги” ҳақида тушунтириш хати ёзиб берган...

Бироқ, 3 кундан сўнг унинг паспорти ИИБ ходимлари томонидан унинг ўзига муҳр босилмаган ҳолатда (рўйхатсиз) ташлаб кетилган...

Улар бу ҳақда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятига ёзма шикоят қилдилар.

... Ушбу бир гуруҳ фуқаролар манфаатида тайёрланган мазкур мақола муаллифлари: И.Ризаев ва Ҳ.Алибоевлар эса, Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан (225-48-41) рақамли телефон орқали 2018-йил 31-август куни соат 15:00 га чақиртирилди. Кутилмаганда “чақирув” бошқа кунга қолдирилди...

Ҳа, мамлакатимизда Қонунийлик, Суд-Ҳуқуқ соҳасида “инқилобий” ислоҳотлар олиб борилмоқда... Шунинг билан бир қаторда қатағонлар (репрессия) ҳам!

Исроил Ризаев, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти Тафтиш комиссия раиси
Ҳусниддин Алибоев, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти фаоли